Название: МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари
Автор: Джеймс А. Робинсон
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-189-4
isbn:
1
НАҚАДАР ЯҚИН ВА ШУ ҚАДАР ТУРФА
РИО-ГРАНДЕ ИҚТИСОДИ
Ногалес шаҳри девор билан иккига бўлинган. Девордан шимолда AҚШнинг Aризона штати, Санта-Круз округига қарашли Ногалес шаҳри жойлашган. Бу ерда ҳар бир оиланинг ўртача йиллик даромади 30 минг долларга етади. Ўсмирларнинг кўпчилиги мактабга қатнаса, катталарнинг аксарияти ўрта маълумотли ҳисобланади. AҚШда соғлиқни сақлаш тизими самарасизлигига оид барча аргументларга қарамай, аҳолиси анчагина соғлом ҳамда ўртача умр кўриш даражаси жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан юқори. Ҳудуднинг аксарият аҳолиси ёши олтмиш бешдан юқори ва “Medicare” тизими билан суғурталанган.1 Бу ҳукумат кўрсатадиган кўплаб хизматлардан фақат биттаси, холос. Электр энергияси, телефон тармоғи, канализация, соғлиқни сақлаш, ҳудудни AҚШнинг бошқа шаҳарлари билан боғловчи йўллар тизими ҳамда сўнгги, аммо энг муҳими – қонун ва тартиб кабилар кўпчилик учун одатий ҳол ҳисобланади. Aризонанинг Ногалес шаҳри аҳолиси ҳаётлари ва хавфсизликлари ҳақида қайғурмай, ўғрилик, зўрлик билан мулки тортиб олиниши ёхуд бизнеси ёки уйига тикилган сармоясига хавф соладиган бошқа нарсалардан чўчимай, кундалик юмушлари билан шуғулланиши мумкин. Шу билан бирга, ногалесликлар барча камчиликлари ва аҳёнаҳёнда учрайдиган коррупцияга қарамай, ҳукуматни ўзларининг ёлланма агентлари деб ҳисоблайдилар. Улар мэр, конгрессмен ва сенаторларни алмаштириш учун овоз бера оладилар. Улар мамлакатни ким бошқаришини ҳал қиладиган президентлик сайловларида овоз берадилар. Демократия улар учун табиий инстинктга айланиб қолган.
Девордан жанубда – атиги бир неча фут2 наридаги ҳаёт эса анча ўзгача. Соноранинг Ногалес шаҳри аҳолиси Мексиканинг бирмунча тараққий этган қисмида яшаса да, бир оиланинг ўртача даромади шимолий Ногалесдаги кўрсаткичнинг учдан бир қисмини ташкил қилади. Жанубий Ногалесдаги катталарнинг аксарияти ўрта маълумотга ҳам эга эмас, кўплаб ўсмирлар мактабга бормайди. Оналар гўдаклар ўлимининг юқори даражаси борасида ғам чекишларига тўғри келади. Aбгор соғлиқни сақлаш тизими боис жанубий ногалесликлар шимоллик қўшнилари каби узоқ умр кўрмасликларидан ҳайратланмаса ҳам бўлади. Уларда бошқа кўплаб қулайликлардан фойдаланиш имконияти йўқ. Деворнинг жанубидаги йўллар яроқсиз. Қонунлар ва тартиб-интизом ундан ҳам ғариброқ аҳволда. Жиноятчилик даражаси юқори бўлиб, бизнес юритиш таҳликали иш. Нафақат талончилик хавфи мавжуд, балки рухсатномалар олиш ва ҳамманинг томоғини “мойлаш” билан бизнес бошлаш осон иш эмас. Мексикадаги Ногалес шаҳри аҳолиси сиёсатчиларнинг коррупция ва нўноқлигига чидаб яшайди.
Шимоллик қўшниларидан фарқли ўлароқ, улар учун демократия анчагина янги тушунча. 2000 йилги сиёсий ислоҳотларга қадар Мексиканинг барча шаҳарлари СКАЧАТЬ
1
AҚШда 65 ёшдан катта аҳоли учун мўлжалланган давлат тиббий суғурта тизими.
2
Фут (инглизча “foot” – оёқ, қадам) – 30.48 сантиметрга тенг узунлик ўлчов бирлиги.