Название: МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари
Автор: Джеймс А. Робинсон
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-189-4
isbn:
Модомики, институтлар кишиларнинг хатти-ҳаракатлари ва интилишларига таъсир кўрсатар экан, улар мамлакатларни тараққиёт ёки таназзул сари етаклайди. Шахсий иқтидор жамиятнинг ҳар қандай жабҳасида муҳим, аммо уни ижобий шаклда юзага чиқариш учун шароит бўлиши керак. Билл Гейтс ахборот технологиялари саноатидаги бошқа афсонавий кишилар: Пол Aллен, Стив Балмер, Стив Жобс, Сергей Брин, Ларри Пейж ва Жефф Безос каби беқиёс иқтидор ва иштиёқ соҳиби эди. Лекин у охир-оқибат стимулларга (рағбатларга) лаббай деб жавоб берди. Aмерика таълим тизими Билл Гейтс ва унга ўхшаганларга ўз иқтидорларини такомиллаштириш учун мислсиз кўникмаларни эгаллаш имконини тақдим этди. AҚШдаги иқтисодий институтлар уларга ўз бизнесларини осонлик билан, енгиб ўтиш мушкул бўлган тўсиқларсиз бошлашга замин яратди. Aйнан ўша институтлар уларнинг лойиҳаларини амалга ошириш учун сармоя билан ҳам таъминлади. Aмерика меҳнат бозори уларга тажрибали ходимларни ёллаш имконини берган бўлса, рақобат муҳити уларга компанияларини кенгайтириш ва маҳсулотларини сотишга йўл очди. Аввалбошданоқ бу ишбилармонларнинг орзуларидаги лойиҳаларни амалга ошириш мумкинлигига ишончлари комил эди: улар мавжуд институтларга, улар яратган қонун устуворлигига ишонди ва мулкка эгалик ҳуқуқлари хавфсизлиги борасида қайғурмади. Ниҳоят, сиёсий институтлар барқарорлик ва давомийликни кафолатлади. Сиёсий институтлар, аввало, ҳокимиятни диктатор эгаллаб олиб, ўйин қоидаларини ўзгартириши, тадбиркорларнинг бойликларини тортиб олиши, уларни қамоққа ташлаши, ҳаёти ёки мол-мулкларига таҳдид солишининг олдини олди. Иккинчидан, сиёсий институтлар жамиятдаги ҳеч бир манфаат ҳукумат сиёсатини иқтисодий жиҳатдан ҳалокатли йўналишга буриб юбора олмаслигини ҳам кафолатлади. Негаки, сиёсий ҳокимият ваколатлари чегараланган ва турли гуруҳлар ўртасида етарлича тақсимланган СКАЧАТЬ