Тасаввуф алломалари. Хамиджон Хомидий
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тасаввуф алломалари - Хамиджон Хомидий страница 11

Название: Тасаввуф алломалари

Автор: Хамиджон Хомидий

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-28-669-6

isbn:

СКАЧАТЬ Басрий Ҳажжож ибн Юсуфнинг мулозимларидан беркиниб, Ҳабиб Аъжамийнинг масжидига яширинди. Мулозимлар Ҳабибнинг эшигини тақиллатиб, ундан сўрашди:

      – Бугун Ҳасан Басрийни кўрдингизми?

      Ҳабиб деди:

      – Кўрдим.

      Сўрадилар:

      – Қаерда кўрдингиз?

      Ҳабиб деди:

      – Масжидга кирди.

      Масжидга кириб, ҳарчанд қидирсалар ҳам Ҳасанни топа олмадилар. Неча марта қўллари унга тегса ҳам, Ҳасанни кўра олмай, ноилож ортларига қайтдилар.

      Ҳасан Басрий Ҳабибга зорланиб деди:

      – Эй Ҳабиб, нима учун устозлик ҳаққини сақламай, душманларга нишон бердинг?

      Ҳабиб деди:

      – Эй устоз, менинг рост сўзларим туфайли иккимиз ҳам халос бўлдик. Агар ёлғон сўзлаганимда, иккимизга ҳам қийин бўлар эди.

      – Эй Ҳабиб, сен қайси дуони ўқидингки, мени улар кўра олмадилар?

      Ҳабиб айтди:

      – Ўн маротаба «Оят ал-курсий» ва ўн маротаба «Омин ар-росул» ва ўн маротаба «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқидим ва дедим: «Худовандо, Ҳасанни Ўзингга топширдим».

* * *

      Ҳасан Басрий дарё лабига келиб, кемада ўтиш андишасида ўтирган эди. Ҳабиб етиб келди.

      Ҳабиб айтди:

      – Эй имом, не важҳдин тўхтаб турдингиз?

      Ҳасан Басрий деди:

      – Кемани кутяпман.

      Ҳабиб деди:

      – Устоз, бу илмни сиздан ўргандим. Халойиққа ҳасад қилишни кўнглингиздан чиқаринг ва дунёдан кўнгилни узинг. Худойи таолодан келган балони ғанимат билиб, барча ишни Худодан кўринг. Кейин дарёга қадам қўйинг ва ўтинг.

      Ҳабиб сувга қадам қўйди-да, ўтиб кетди. Ҳасан беҳуш бўлиб йиқилди. Ҳушига келгач, сўрадилар:

      – Эй имом, сизга нима бўлди?

      Ҳасан деди:

      – Ҳабиб мени шогирдим эди, бу вақтда менга маломат ва эътироз қилди ва дарёдан ўтиб кетди. Мен дарёдан ўта олмадим. Қиёмат куни Сирот кўпригидан ўтинглар, десалар, ҳолим нима кечади?

* * *

      Ҳасан айтди:

      – Эй Ҳабиб, бу мартабани қандай топдинг?

      Ҳабиб айтди:

      – Сиз қоғоз юзини қора қилган илм билан менинг кўнглим саҳифаси оқарди. Сиздан ўрганганларимга амал қилганим учун бу мартабани топдим.

      Ҳасан йиғлаб деди:

      – Бошқаларга фойда келтирган илмим менга фойда этмади.

      «Ҳабиб Аъжамийнинг даражаси Ҳасан Басрийнинг даражасидан баланд экан» деган шубҳага ўрин йўқ. Чунки Худо йўлидаги ҳеч бир мақом ва мартаба илмнинг мақом ва мартабасидан зиёда бўлмайди. Бунинг тасдиғини «Қул Рабби золини уламом» (Айтгил, эй Муҳаммад (с.а.в.), Парвардигоро, менга бу илмни зиёда қилғил) деган оят7 тасдиқлайди. Машойихлар китобида каромат ўн тўртинчи мартабада, тариқат илми ўн саккизинчи даражададир. Каромат кўп риёзатдан, илм эса тафаккурдан пайдо бўлади.

      4. ЗУННУН МИСРИЙ

      Савбон ибн Иброҳим ибн Абулфайз Зуннун Мисрий IX–X СКАЧАТЬ



<p>7</p>

Қуръони карим. Тоҳа сураси, 114-оят.