Қора қузғун. Фозил Тиловатов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қора қузғун - Фозил Тиловатов страница 9

Название: Қора қузғун

Автор: Фозил Тиловатов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-724-8

isbn:

СКАЧАТЬ менга зарари тегмайдими?

      – Ишонтириб айтаманки, йўқ! Бу фақатгина унинг ўзига кўрсатилади. Номзодини сайловдан олса, бас! Шундан кейин бу хатнинг бир чақалик қиймати қолмайди.

      – Унгача-чи? – Сакинанинг қочирими ўринли бўлди. Шу кез меҳмонларнинг бири: «Ҳа-я, унутибман» – дедида, юз долларлик қоғоздан учтасини столнинг устига чиқариб қўйди. Сакина меҳмонларни кузатаркан яна бир нима эсига тушди.

      – Дарвоқе, телефонимни кимдан олдингизлар?

      Эркаклар аввалига бир-бирларига қараб жилмайишди. Сўнг бири: «Сиз билган Жобирбекдан!» – деди. Сакина тушунмай, елкасини қисди. Кейин «менга барибир эмасми», деди-да, эшигини ёпиб олди.

      18

      Жобирбек Шосалимни дўст деб ғоят қадрларди. У вилоят марказидан узоқроқда ўсиб улғайди. Оилада ёлғиз ўғил бўлгани сабабли ҳарбий хизматни Қаршида ўтади. Кейин маълум бир муддат қишлоғига кетди. Уйланди. Отасининг қирқини ўтказиб, эр-хотин шаҳарга кўчишди. Бетон заводига ишга кирди. Ўшанда Жобирбек цех бошлиғи, Шосалим унинг қўл остида оддий ишчи бўлиб ишларди.

      Бир сабаб бўлди-ю, Жобирбекнинг меҳрини қозонди у. Ўшанда кечки пайт цехда электр симларининг қисқа уланишидан ёнғин чиқди. Иш вақти тугаган бўлишига қарамай одамлар кўпланишиб ўтни ўчиришга муваффақ бўлдилар. Оловни-ку, ўчиришга ўчиришди, лекин эртага цехга комиссия келиши керак эди. Бу аҳволда цех бошлиғининг ҳолига вой: камида қаттиқ ҳайфсан олиши турган гап. Шунда унинг жонига Шосалим оро кирди:

      – Оғайнилар, – деди у ишчиларга қарата, – цехнинг обрўйи ўзимизнинг обрўйимиз. Агар бир кечанинг баҳридан ўтсак, ҳамма нарсани жой-жойига қўйишимиз мумкин. Мен кечга қоламан, ким таклифимни қўллабқувватласа – қолсин; хоҳламаганлардан ранжиш йўқ.

      Жобирбекнинг кўзига Шосалим шу лаҳзаларда нажот қалъаси бўлиб кўринганди. Ўзи бундоқ таклифни ўла қолса киритишга журъат этмас; ўзининг обрўйи учун ишчиларни кечки сменада ишлата олмасди. Аммо, бу ташаббусни оддий ишчи йигитнинг кўтаргани айни муддао бўлди. Кимдир истаб, кимдир истамай, лекин ҳамма ўша кеча цехда ишлаб чиқди. Жобирбек эрталабга яқин, ҳамма ишлар қилиб бўлингач, барчани кечқурун уйида кутажагини айтиб зиёфатга чорлади.

      Меҳмондорчилик жуда қуюқ бўлди. Жобирбек кундузи келган комиссия цех фаолиятини юқори баҳолаганини айтиб, барчага миннатдорчилигини билдирди: «сизнинг бу фидойиликларингизни ҳеч қачон унутмайман» деди. Кейин уйига кириб тугунча қилиб боғланган ўнта чопон кўтариб чиқди. «Қўйинг-қўйинг» дейишларига қарамай барчага тўн улашди. Меҳмонлар кетар чоғи, ҳамма билан қучоқлашиб хайрлашаркан Шосалимнинг енгидан тортди-да: «Сиз бир муддатга қолинг» – деди шивирлаган ҳолда.

      Шундан кейин бу каби ҳолатлар кўп бор такрорланди. Жобирбек ҳар бир ютуққа эришганида, мансаб пиллапояларига кўтарилганида қадрдон жамоасини зиёфатга чорлаб, ҳар гал меҳмонларни кузата туриб Шосалимни алоҳида олиб қоларди. Заводга директор бўлган куни ҳам шундай бўлди. Меҳмонлардан ажралиб, ҳовлига қайтиб киришгач Жобирбек унинг тирсагидан СКАЧАТЬ