Қора қузғун. Фозил Тиловатов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қора қузғун - Фозил Тиловатов страница 8

Название: Қора қузғун

Автор: Фозил Тиловатов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-724-8

isbn:

СКАЧАТЬ чалмаяпсиз? Оғзингиздагини олдириб қўйганингизга хафамисиз ё? Ишлаш керак, ишлаш!..

      Муҳтарам Калонович китоб жавонида турган ўша ҳолат акс этган фотосуратга боқиб, ўша воқеани яна бир карра хаёлидан ўтказди: «Бу жинқарча яна йўлимга ғов бўлди: вилоят кенгашига муқобил номзодлар эмишмиз. Тавба! Ким ўйлаб топди шу муқобилликни, билмайман! Бир камим энди шу бола билан беллашмаганим қолди. Янгилик яратган бўлса, яратгандир. Нима бўпти? Дунёда қанчадан-қанча олим кўз кўриб, қулоқ эшитмаган мўжизаларни ихтиро қилаяпти. Бирортасиям вилоят кенгашига… дарвоқе, ҳамма жойда ҳар хил аталадику, сенатгами ёки думагами ураётгани йўқ-ку, ўзини!?»

      Агар телефон жиринглаб қолмаганида, Муҳтарам Калонович кимсасиз ҳайҳотдек кабинетда ҳали анча вақт қоққан қозиқдек туриб қолган бўларди. Залворли столини айланиб ўтиб, ҳашаматли креслосига чўкдида, истар-истамай гўшакни кўтарди.

      – Ким бу?

      – Муҳтарам Калонович, гўшакни ўзингиз кўтарганингиз яхши бўлди. Сизда муҳим ишим бор эди.

      – Қабул куни шанбада! Рўйхатга ёзилинг марҳамат, гаплашамиз!

      У яна нимадир демоқчи эди, бояги киши унинг сўзини бўлди.

      – Бу сизнинг фойдангизга, сайлов масаласида.

      Муҳтарам Калоновичга айни шу кунларда сайлов масаласи бош масала бўлиб турар, чамаси телефон қилган одам буни жуда яхши биларди. Узоқдан қўнғироқ қилмаган шекилли, рухсат бўлгач, кўп ўтмай кабинет эшигидан унинг боши кўринди.

      Муҳтарам Калонович ҳамма нарсани кутган бўлиши мумкин, аммо буни кутмаганди. Шул боис ҳам кутилмаган бу ташриф уни довдиратиб қўйди: «Сиз?» – деди у меҳмонни ёнидаги курсига таклиф этаркан.

      – Ҳа, кўриб турганингиздек, мен!

      – Мен билан қайси муҳим масалада гаплашмоқчи эдингиз?

      – Сайловдаги рақибингиз Жобирбек масаласида, – деди бояги кимса, «рақибингиз» сўзига алоҳида урғу бериб. Кейин қўшиб қўйди, – Сизнинг фойдангизга, албатта!..

      17

      Сакина ўзини излаб келган нотаниш кишилар билан аввалига учрашишни истамади. Бугун дам оладиган куни. «Лоақал, бир кун эркаксиз яшайин, изн беринглар, барака топгурлар!» – деди у телефон гўшагини қўйишга чоғланаркан.

      – Биз сиз ўйлаган масалада эмас, балки бошқа бир мақсадда сиз билан учрашмоқчимиз.

      – Бошқа масалада? – ҳайрон бўлди у. – Менинг шундан бошқа иш қўлимдан келмайди.

      – Шундан сўнг, келганлар Жобирбек ҳақида гаплашмоқчи эканликларини билиб, кўришишга рози бўлди.

      – Келинглар! Манзилимми? «… – 193», деб у нотаниш меҳмонларни уйига таклиф қилди.

      – Жобирбекнинг номини эшитса хотинларнинг иштонбоғи ечилиб кетадиган бўлибди. – Киноя қилди Сакинанинг чоғроққина ошхонасидан жой олган икки меҳмоннинг бири. – Мана, сиз ҳам биз билан учрашишни хоҳламай турган эдингиз, унинг номини эшитишингиз билан қарорингиз ўзгарди қўйди.

      – Жобирбекнинг бу фронтда ҳам машҳур эканини билмаган эканмиз, – масхаромуз жилмайди иккинчи меҳмон, чой дамлашга тутинган Сакинанинг калта кўйлаги остидан кўриниб турган СКАЧАТЬ