Тоққа Шосалимнинг машинасида чиқишди. Зиёфат қизигандан қизиди. Даврада Жобирбек, мухбир ва Шосалимдан ташқари яна икки киши бор эди. Улардан бири қўрада шашлик пиширарди. Иккинчиси эса қозонда гўшт қовуриб турар, дастурхондаги таомларни янгилаш ва бошқа майда-чуйда юмушлар ҳам уларнинг зиммасида эди.
Шосалим ўртада ўтириб қадаҳларни тўлатар, гоҳ директорни мақтаб, гоҳ мухбирни алқаб «тост» сўзларди. Зиёфат авжида, каллалар ҳам қизиб, ўртага уят латифалар ҳам аралаша бошлади.
– Роса қизиб кетдим, – деди қиз, катта пиёлани Шосалимга узатиб. – Менга муздеккина сув беринг!
– Чалоп тайёрлаб бера қолай, иссиқнинг тафтини олади! – деди Шосалим, қизнинг жавобини ҳам олмай, чалоп тайёрлашга тутинаркан.
– Чалоп? У нима? – қизиқсинди қиз.
Шунда Жобирбек бир ичакузди латифа айтиб, барчани кулдирди.
Мухбир қиз ҳам латифанамо бу ҳикоядан қотиб-қотиб кулди. Қийқириқлар латифага, латифалар қадаҳларга уланиб кетди. Эртаси куни тонгда Жобирбек зилзамбил калласини кўтариб, ўзини илк бор нотаниш тўшакда кўрди. Бир неча кун ўзидан-ўзи жирканиб юрди. Бир икки ой ўтиб, ўша кўнгилсиз воқеани энди-энди унута бошлаганди, Тошкентдан мухбир қиз қўнғироқ қилиб қолди.
– Жобир ака, нима иш қилиб қўйдингиз? Мен сизга ишониб тоққа чиқиш ҳақидаги таклифингизни қабул қилгандим! – Қизнинг иддаоларидан Жобирбек ёмон бир иш қилиб қўйганини фаҳмлади. Аммо, ҳеч нимани эслай олмади. – Биламан, кайфингиз баланд эди, – нолишда давом этди қиз, – мен роса қаршилик қилдим. Кучим етмади! – у энди йиғламсираб ҳиқиллай бошлади, – юзим шувут бўлди, Жобирбек ака!.. Сиз ҳузурингизга борган ҳамма аёлларни шундай қиласизми?
Жобирбекнинг пешонасидан совуқ тер чиқиб кетди. Тили калимага келмади – қовоқ арига ўхшаб нимадир деб ғўнғинлади:
– Кечиринг, кайфчилик-да!
– Мен сизни айбламайман, йигитчиликда бўлади. Тушунаман. Қолаверса, ўзимдан ҳам ўтди. Тоққа чиқмаслигим керак эди. Мен-ку, барисини унутмоқчи эдим, аммо…
– Нима, аммо?
– Бола!..
Жобирбекнинг кўз олди қоронғилашиб кетди. Боши арининг уясидек ғувиллар, хаёлида ечимсиз саволлар чарх урарди: «Энди Гулчеҳранинг юзига қандай қарайман? Болаларимнинг-чи? Лекин, муштипар қизни бу аҳволда қолдириб бўлмайди, болани ҳам!»
Орадан бир неча кун ўтиб, Шосалимни Тошкентга жўнатди…
22
Жобирбек кейинги пайтлари хотинидаги СКАЧАТЬ