Келиннома. Рахима Шомансурова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Келиннома - Рахима Шомансурова страница 33

Название: Келиннома

Автор: Рахима Шомансурова

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-07-578-8

isbn:

СКАЧАТЬ Музайяна Алавия, Саида Зуннунова, Маҳбуба Раҳим қизи, Саодат Шамсиева каби адиба ва журналистлар, Мукаррама Турғунбоева каби санъаткорлар, Ҳалима Муҳитдинова, Зоҳида Жамолова, Асолат Қодирова каби олималар, Ёдгор Насриддинова, Қамара Маҳкамова каби жамоат арбобларининг давраси кўз ўнгимда, овозлари, сўзлари қулоғимда турибди.

      Ишдан, адабиётдан, санъату маданиятдан кўчиб, суҳбатимиз кўпинча турмуш, қизлар-келинлар-аёллар, ҳаёт, унинг пасту баланд сўқмоқлари, ёрқин ва хира руҳияти, турфа қарашлар устида турғун бўлиб қоларди. Биз ёш эдик, уларнинг ҳар бир сўзини жон қулоғимиз билан эшитардик. Кўп кўрганлари, кўп куйганлари учунми, уларнинг ҳар гапида кишининг кўнглини тозартадиган, умидли яшашга ўргатадиган ҳикмат, маънавий юксакликка ундайдиган ажиб виқор доимо бўртиб турарди. Кишининг томирини тўлғизадиган суҳбатлар бўларди. Ҳар бирлари ўз соҳаларининг баркамол кишилари бўлганлари ҳолда сўзда, санъатда, илмда кўп юртларни лол қолдирганлари ҳолда, улар ўзимизнинг оддий қиз-аёлларимизни ҳаётнинг, турмушнинг маънавий устуни деб билишар, ўзбек аёлининг қиёси йўқлигини тан олишар, элнинг кўрки бўлган қизлар тарбиясига катта аҳамият беришарди.

      Устозларнинг охирати обод бўлсин!

      Ажабо, дунё бир айланиб, энди ўзимиз ўша ёшларга етибмиз. Умрнинг муайян, лекин катта қисми орқада қолганидан кейин киши ҳаётнинг қадри ва маъносига ета бошларкан. Қанчалик аччиқ бўлмасин, бу – ҳақиқат. Яна бир нарсани англаб тургандекман: катта ёшдагилар ёшларнинг руҳи бемаврид ёки бемаҳал синмасин учун ҳам, уларнинг ёшлигидаёқ ҳаётга, унинг пасту баландига тўғри қарашларини ўрганиб олишларини истайдилар. Ҳаётга тўғри қараган одам умри давомида мураккабликларга дуч келса ҳам, уларни енгиб ўтиши осон бўлади.

      Оддийгина «Кишининг бахти ўз қўлида» деган иборани олинг. Жуда кўп эшитгансиз бу иборани. Катталар ўгитига қулоқ солсангиз, инсон ўз бахти учун курашни ўзи билан курашишдан бошлаши кераклигини англайсиз. Ҳа-ҳа, киши ўзини муттасил тарбиялаб бориши, ўзида бахтли бўла билиш малакасини, бахтиёрлик истеъдодини ривожлантириши кераклигини англайсиз! Кейинни кўзлаб ўзингиздаги ғазаб, жаҳолатни вақтида тизгинлай билиш, атрофингиздагиларни бахтсиз қилмасликка уриниш ҳам, шу малака, шу истеъдоднинг қирралари. Буларни, айниқса, ёшлигимиздан ўзимизга сингдириб олишимиз керак. Бунинг учун айнан шу даврда қиз боланинг кўзига мумкин қадар кўпроқ атроф-муҳитни кўрсатиб, қулоғига кўпроқ нарса қуйиш керак экан. Бу вазифани бажариш оналар, бувилар, устозлар, умуман – катта ёшдаги кишиларнинг зиммасидадир.

      Гарчи келинлик ҳақидаги сабоқ-суҳбатларни олиб бориш «қарилик гаштини сураётган», умримнинг катта қисми ортда қолган даврга тўғри келган бўлса ҳам, сизлар билан суҳбатга юрагим титрабгина киришдим. Сизнинг қулоғингизга бугун ва кейин қуймоқчи бўлган гапларнинг ҳаммаси меникимикин? Айтилаётган гапларнинг аксарияти юқорида айтганимдек, катталардан жон қулоғим билан эшитганларим, бир умр кўнглим мулки бўлиб Олам ва Одамга қарашларимни, инсон бахти ҳақидаги тушунчамни белгилаган ҳикмат-насиҳатлар бўлса ажаб эрмас.

      Буни бирга-бирга муҳокама ва мулоҳаза этамиз. Биргаликда орзуйингиз СКАЧАТЬ