Эътибор билан ўқидингизми? Ҳақиқатда булар саломатлик асосидир.
Агар эътибор берсангиз, даволашгина эмас, биринчи навбатда кишида касалликни енгувчи куч пайдо қиладиган, соғлом бўлишга ўргатадиган бундай суҳбатларни кўп учратасиз. Бундай куч, албатта, ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Киши аввало буни ўзига қатьий мақсад қилиб олиши керак, у ўзини табиатнинг бир бўлагиман деб ҳис қилсагина, дили ва жони билан қуёш, сув, ҳаво билан уйғун бўлсагина, улкан дарахтга ўхшаб бақувват илдизлари билан ерга чуқурлашиб кетади.
Сиз энди катта қизсиз, танингизнинг соғ, кайфиятингизнинг чоғ бўлиши учун биринчи навбатда, ўзингиз масъуллигингизни яхши биласиз. Барибир бир нечта умумий маслаҳат бермоқчимиз.
* Аввало киши атроф-муҳитни, яъни ўзини ўраб турган табиатни севиши керак. Ўзига меҳр билдирганлардан табиат ҳеч қачон «қарздор» бўлиб қолмайди, албатта, кишининг дилини яйратади. Ҳар нарсадан хайрат, ҳар чечакдан гўзаллик топа билинг.
* Саломат бўлишни хоҳлайсизми, ҳаммага, айниқса катта ёшдагиларга салом беринг, яъни саломатлик тиланг. Улар олган алик сизга саломатлик тиланган чиройли дуодир. Кўпнинг, айниқса кексаларнинг дуоси, албатта, ижобат бўлади.
* Кишиларга, айниқса кам таъминланганларга, хасталарга, бошига қайғу тушганларга, бировдан озор чекканларга, зориққанларга қўлингиздан келганича ёрдам беринг. Унинг шикаста қалбига қалбингиз «Лаббай!» деганидан, бировга ёрдам беришга қодирлигингиздан севининг, дилингиз яйрасин. Билингки, шу кундан эътиборан сиз дўст-қадрдонга эга бўлдингиз, демак бойидингиз.
* Одамларга ишонинг ва уларни севинг. Бунга ўз-ўзидан эриша олмайсиз, албатта. Сиз аввал ўзингиздаги мавжуд ёмон хислатларни, айниқса, қизғанчиқлик, қўрқоқлик, ишончсизлик, таъмагирлик, иккиюзламалик, кибрни енгиб олинг. Кишиларга нисбатан ноҳақлик қилманг. Кишилар ҳақида эшитган биринчи ёмон фикрларга дарров ишониб, одамлардан юз ўгирманг.
* Бошингиздаги нохуш ва ёмон фикрлар: хасталиклар, ҳолсизлик, силла қуришлар, етишмовчиликлар, ўлим ва охират ҳақидаги фикрлардан фориғ бўлишга ҳаракат қилинг, шунда яхши ният билан бошлаган ҳар бир ишингизда ғолиб келасиз.
* Гап билан амалингиз бир бўлсин. Ваъдангиз устидан ҳамиша чиқинг. Бир яхши нарса ҳақида ўқиганингиз, ҳавасингиз келгани яхши. Бироқ ҳамма нарса амали билан бўлса, ундан ҳам яхши.
* Ана шу яхши иш ва тажрибангиз ҳақида ҳаммага сўзланг, ўртоқлашинг, бироқ ҳеч мақтанманг, ўзингизни ҳаммадан устунман деб ҳисобламанг. Камтарлик – инсоннинг энг улуғ фазилати.
Ана энди ўзингизни кузатиб кўринг. Атрофингиздагиларни ҳам. Сиз турмуш тарзингизда жисмоний ҳаракат, таомда чекланиш, чиниқиш, дам олиш вақти ва ҳордиқ чиқариш малакасига эга бўлишнинг ўрни қандай? Тез-тез касал бўлмаяпсизми? Тўхтанг! Уйда бор ва телевизорда шу касалга оид қайта-қайта айлантирилаётган реклама роликларидаги СКАЧАТЬ