Келиннома. Рахима Шомансурова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Келиннома - Рахима Шомансурова страница 37

Название: Келиннома

Автор: Рахима Шомансурова

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-07-578-8

isbn:

СКАЧАТЬ ўхшатиш жоиз бўлса, ажал билан юзма-юз турадилар. Чақалоқнинг ингаси аслида аёл матонатига мадҳиядир дегувчилар ҳақ.

      Эрдан ажраш номуси шу даражада кучли эканки, уни аёлнинг учинчи ўлими билан тенглаштирадилар. Бунда турмушнинг икир-чикирларига ёки кичик синовларга ҳам дош бера олмай ёки оилада тенг ҳуқуқлилик даъвоси ўлароқ, «Характеримиз тўғри келмади», «Юлдузимиз бир-бирига мос эмас экан» деб оила бузилиши назарда тутилаяпти, албатта. Афсуски, бунга мисолларни ўзингиз ҳам кўплаб келтиришингиз мумкин. Айрим келин-куёвлар никоҳ кийимларининг оҳори тўкилиб улгурмай, ажралиш ҳақида ариза кўтариб юрибдилар.

      Қадим-қадимдан халқимизда «Бир оғирга – бир енгил», «Бир яхшига – бир ёмон» деган гаплар бор. Дунёда нечта одам бўлса, шунча феъл-атвор бўлади. Кишиларнинг ҳамиша мижози бирбирига тўғри келиши қийин. Биров «пов-в» этиб ёнса, бировнинг кўзида битта учқун ёқиш қиёматдан қийин дейишади.

      Одамга феъл, мижоз, «оғирлик» ва «енгиллик» туғма берилгани билан, улар доимий ва ўзгармас экан деб ўйлаш нотўғри. Одам – тирик жон ахир! Унинг ёши улғайиши, оила ва иш шароити, таълим-тарбия таъсири натижасида инсон руҳиятида ҳам турфа ўзгаришлар рўй беради. Демоқчимизки, эрхотиннинг юлдузи бир-бирига мос келмаган, турли характердаги ва турли мижоздаги одамлар бўлишига қарамай, ният яхши бўлса, мақсад тўғри бўлса, юлдузларни бир-бирига мослаб, муросаи-мадора қилиб келишиб, суюшиб, муносабатни мослаб бориш керак.

      Одамий яшаш, одамий ният қилиш, шу ниятларнинг амалга ошишида одамий ҳаракат қилиш керак деганимизда, инсоннинг ўз ҳиссий ва ақлий туйғуларни бошқаришга қодирлиги, зарур ерда бу туйғуларга муайян йўналиш бера билишга қодирлигини назарда тутяпмиз. Баркамол кишиларнинг бунга қодирлигига фозил кишилар қадимдан урғу бериб келганлар.

      Қизлар, келинлар, аёл-оналар ҳақида гап кетганида кўпинча уларга оиланинг маънавий муҳитини яратувчилар, бу муҳитни яхшилик ва умидлилик пардасида сақлаб турувчилар деб баҳо берилишини унутмасангиз бўлгани. Бизнинг ўзлигимизни ифода этувчи асосий фазилатларимиз – келишувчанлик, кечирувчанлик, фидойилигимиздир.

      Аёл зоти табиатан моҳир руҳшунос қилиб яратилган. Аёллар ўз ҳиссий ва ақлий туйғуларини бошқара олишга, юраккиналарига керакли йўналиш бера олишга қодирдирлар. Бежиз бизга «Сув келса – симириб, тош келса – кемириб кетишади», деб нисбат берилмаган.

      Юлдуз юлдузга чап бўлиб турган вақтларда момоларимиз ҳамиша оила масъулияти юкини кўпроқ аёллар уҳдасига ортадилар. «Ақл билан иш қилинг! Бир гапдан қолинг!» деб ўргатадилар. Ақл ва виждон жиловини қўлида маҳкам тутган аёл ҳам, эр ҳам асосий мақсадни аниқ белгилаб олиши мумкин бўлади. Бирга турмуш қуриб, бирга яшашдан мақсад – оилани муқаддас билиб, болалар боши узра ёғду сочиб турган Қуёш – отани, Ой – онани асраб қолиш бўлса, демак, аввало икки томон, қолаверса асосан аёллар кўпроқ, юлдузни юлдузга мослаштиришга уринишлари, келишишга ҳаракат қилишлари лозим. Инсон ўз жуфти-ҳалолининг юлдузини кўзлаб, юлдузларни бир-бирига мослаб СКАЧАТЬ