Бахтнинг олис манзили. Нуриддин Исмоилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бахтнинг олис манзили - Нуриддин Исмоилов страница 23

Название: Бахтнинг олис манзили

Автор: Нуриддин Исмоилов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-343-03-0

isbn:

СКАЧАТЬ ўпиб қўйди, кейин маҳкам бағрига босиб елкамга қоқди-да, рулга ўтириб машинани юрғазди. Пул жуда-а кўп бўлса керак, деб ўйладим, акс ҳолда, опа менга бунчалик ялтоқланмасди. “Майли, кўп бўлгани яхши, машинадан тушираётганимда озгинасини амал-тақал қиламан”. Бироздан кейин бу хаёлимдан ўзимнинг кулгим қистади: Мен шунча пулни олиб келаман, машинага ортаман-у, ҳеч ким билмайдими? Менинг чет элга бориб келишимдан бошқа мақсад кўзланаётгандир-ов. Агар пул бўлган тақдирда ҳам бизники эмас, мен охирги пайтларда кўп эшитаётган доллар бўлса керак. Айтишларича, озгина долларга ҳам кўп нарса сотиб олса бўларкан.

      Шундай ўйлар гирдобида уйга етиб келганимизни ҳам сезмабман.

      Ўша кундан бошлаб менга эътибор кучайди. Бир-икки марта Нигора билан концертга ҳам тушдик. Ҳа-а, одамлар дам олишни билишаркан. Менга ўхшаганлар бўлса, уйқуни дам олиш, деб юрган экан-да.

      Шундай кунларнинг бирида кутилмаганда Индира опа билан Нигоранинг сирли гапларини эшитиб қолдим. Улар Нигоранинг хонасида ўтирганди. Кечикиб келиб қолдим, шекилли, суҳбатнинг ўртасидан бошлаб эшитдим.

      – Кутилганича бўлмади, – нолиди Индира опа, – бор-йўғи еттитага сотдим.

      – Яхши-ку, – эътироз билдирди Нигора, – олдингисини тўрттага сотдим дегандингиз.

      – Унинг ёши анча катта эди-да. Кейин тез пуллаб юборгандик. Сен ҳам бор-йўғи тўртми-учми оқшомни ўтказгандинг. Харажат кам бўлувди. Бунинг еб-ичганларини ўзинг кўрдинг… Майли, борига шукур.

      – Опа-а, ўқишимни ҳалиям тўғриламадик-ку…

      – Айтдим-ку, унисидан хавотир олма, деб. Олдинги сафар бир кун ҳам ўқимаган эдинг, лекин сессиянгни тўлиқ ёпиб бердим.

      – Битта “дум” қолиб кетган, шуни деб отчисленияга тушиб ўтирибман.

      – Яна бир-икки ҳафта сабр қилсанг, ҳаммаси зўр бўлади.

      – Опа, ундан кейин анави, – дея чуқур уҳ тортди Нигора, – яна кўнглим айнияпти.

      – Обб-о-о, нима бало? Ёнингдан ўтиб кетса ҳам, бўп қолаверадими? Яна харажатми, сен бўлсанг яхши сотилибди, дейсан. Мана шуларни ҳисоблаб чиқсанг, биласанми, қанча пул кетяпти? Одам эҳтиёткор бўлади-да. Йўли бор-ку.

      – Билмасам… Ҳаракати жа кўп бўп кетаяпти-да.

      – Ўзинггаям ёқиб қолганга ўхшайди… Майли, буниси охиргиси. Яна такрорланадиган бўлса, ўзингнинг бўйнингга қўяман.

      Шу ерда сирли гаплар тугади. Улар бошқа мавзуга ўтишди. Менинг эса буткул бошим қотди. Индира опа нимани, қанақа қилиб сотган? “Еб-ичишлари”, дегани нимаси, бирор ҳайвонни айтяптими? Лекин Нигора нега уч-тўрт кечани ўтказади?.. Сессия, отчисления… Тўғриси, бунақа гапларни энди эшитиб турганим учунми, ҳеч балога тушунмадим. Лекин Нигоранинг кўнгил айниши мени баттар ўйга чўмдирди. “Бирорта ёмонроқ нарса еб қўйдими? Унда катта харажат қилишга ҳожат йўқ. Бириккита дори ичса, қолади-ку”. Бунинг учун Индира опа уни койиши жуда ғалати… Ҳа айтганча, Нигора Индира опани “ойи”, демади-я. Ҳар доим “ойи” деб чақирардику! Бунисиям қизиқ!

      Эшикдан секин узоқлашиб хонамга СКАЧАТЬ