Бахтнинг олис манзили. Нуриддин Исмоилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бахтнинг олис манзили - Нуриддин Исмоилов страница 21

Название: Бахтнинг олис манзили

Автор: Нуриддин Исмоилов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-343-03-0

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      Одатдагидан анча кеч уйғондим. “Коньякка шоколад закуска қилгандим, Гулянинг қилиқлари баттар қўзғатиб юборди. Чидолмадим, келавердим”, деган гап қулоғимдан кетмаётганди. Шу гапни эшитгим келиб, жойимдан тургим келмасди. Аммо Индира опа эсимга тушиб, бирдан сергак тортдим, апил-тапил кийиниб, ювиниб, таш-қарига отилдим.

      Ҳовлиққаним бекор кетди. Сора опанинг гапига қараганда, “малика” саҳарлаб қаергадир кетибди машинасини миниб.

      Эшитиб иржайдим, яна бироз ухламаганимдан афсусландим.

      Бундай пайтда Маҳкам ака ҳам уйда бўлмас, дарсга кетарди. Нигорани кўргим келди. Сора опа тайёрлаган нонуштага ҳам қарамай, иккинчи қаватга кўтарилдим. Хаёлимдан: “Хонасига кираман-у, пари-пайкарнинг кўрпасини секин тортаман, бурнини бармоғим билан чимдийман, у уйғониб кетади, сўнг: “Сизмидингиз?” – деб жилмайиб кўзини очади, кейин мени оҳиста қучоқлайди ва ҳоказо… ва ҳоказо”, деган ўйлар кечди. Аммо на кечаси қилиб қўйган ишим ва на бунинг оқибати хаёлимга келади. Унинг: “Ўзим келдим-ку, жиннивой!” – деган бир оғиз гапи далда бўлиб, хавф-хатарни унутгандим.

      Нозаниннинг хонасига кирдим. Оёқ учида юриб каравоти ёнига бордим. Ўйлаганимдай кўрпасини бироз тортдим. Оппоқ бадани кўриниб, юрагим бўғзимга тиқилди.

      Аввал унинг қоши чимирилди, кейин кўрпанинг ичидан бир қўлини чиқариб, пашшани қувмоқчи бўлгандай сермади. Афтидан, пашша айёрлик қилиб, тутқич бермай жуфтакни ростлади. Париваш эса, яна бир маромда нафас ола бошлади. Аммо хира пашша тағин ҳунарини давом эттирди. Шунда гўзал жаҳл билан кўзини очишга мажбур бўлди.

      – Ҳимм, – деди Нигора афтини бужмайтириб, – сизмидингиз? Нима керак, нега кирдингиз бу ерга? Чи-қиб кетинг.

      Мен ҳайкалдек қотиб қолдим. Бир зум хаёлларим бошимдан тўзғиб, гарангсиб қолдим. Туни билан қўйнимда тўлғонган бу жонон нега бунча ўзгариб қолди? Ёки мен туш кўрдимми, ҳаммаси тушимда бўлдими? Унда нега бу ерда серрайиб турибман? Энди бу қизнинг бетига қандай қарайман? Яна онасига айтиб берса-я.

      – Ҳалиям қаққайиб турибсизми, ойимларни чақирайми? – деди эринчоқлик билан кўзини очиб менга тикилган қиз.

      Мен ҳар қанча довдираб, ҳаяжонланиб турган бўлсамда, қизнинг хонасини тарк этишга мажбур эдим. Шундай ҳам қилдим. Энди тунги воқеалар туш эканига ишон-чим комил эди. Бироқ кўнгилнинг бир чеккасида алланима бордай. Шу сабаб, хонамга кириб, каравотимни бир қур назардан ўтказишга қарор қилдим.

      Ажабо, ёстиғимдан хушбўй атир ҳиди келар, устида уч дона узун соч толаси чувалашиб ётарди. “Ким кирганди бу ерга? – ўйлай бошладим. – Нигорами ёки… Анави Гуля Индирани чалғитиб, мен ухлаганимдан кейин қайтиб келиб… Икки соатдан зиёд вақт ўтувди-ку. Унгача у қаерда эди? Уйда бўлса, нега мен уни кўрмадим? Ё Индира опанинг ўзи… Бўлиши мумкин эмас, дарров сезардим. Нигора… Нигора… Мен унинг овозини эшитдимку, шивирлашлари ҳалиям қулоғим остида жаранглаб турибди-ку. Нега унда у ҳозир мени ҳайдаб чиқарди? Шунча иш бўлганидан сўнг йиғламайдими, қовоқлари шишиб кетмайдими, “Мени ташлаб СКАЧАТЬ