Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари. Артур Конан Дойл
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари - Артур Конан Дойл страница 37

Название: Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари

Автор: Артур Конан Дойл

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-27-255-2

isbn:

СКАЧАТЬ яққол эшитдим.

      – Ҳали шундайми?! Пистирма! – чинқириқ овоз эшитилди. – Холмс, бу қилмишингиз учун жавоб берасиз, мен эмас, балки сиз қора курсига ўтирасиз. У мени ўзини даволаш учун чақиртирди. Унга раҳмим келиб етиб келдим. Энди у албатта ҳар хил бўҳтонларни айтиб, қандайдир шубҳаларини менинг бошимга ёғдиради. Марҳамат, Холмс, истаганингизча ёлғон гапиришингиз мумкин. Менинг сўзларимнинг тоши сизникидан балки оғирроқдир…

      – Ё Худо! – хитоб қилди Холмс. – Уни бутунлай унутибман. Минг бор узр, азизим Уотсон, мени кечиринг. Бу ердалигингиз мутлақо хаёлимдан чиқибди! Сизни мистер Кэлвертон Смит билан таништиришимнинг ҳожати йўқ бўлса керак, чунки бугун кўришгансизлар. Инспектор, файтонингиз борми? Мен кийинишим билан кетингиздан етиб бораман. Балки полицияга ёрдамим керак бўлиб қолар.

      Холмс кийина туриб, бир неча бўлак бисквитни еди ва устидан бир стакан шарбат ичди.

      – Назаримда ҳеч қачон бундай иштаҳа билан овқат емаганман, – деди у. – Бироқ ҳаётим бошқаларникидан тубдан фарқ қилгани учун менга бу қаҳрамонликлар енгилроқ. Миссис Хадсон касалимга ишонишини жуда-жуда истардим, чунки у сизга хабар бериши керак эди, сиз эса Смитга. Уотсон, хафа бўлмадингизми? Сизнинг беҳисоб истеъдодингизга қалбаки касал бўлиш кирмайди албатта, иқрор бўлинг бунга. Аммо агарда сиз менинг муғомбирлик қилаётганимни билганингизда Смитни бу ерга келишига кўндира олмаган бўлар эдингиз, бу эса менинг режаларимнинг энг асосий қисми эди. Мен унинг қасоскорлигини билганим учун, бу ерга келишига ва ўз қурбонини томоша қилишига ишонардим.

      – Аммо сизнинг кўринишингиз, Холмс, мурдалардек оқариб кетган юзингиз?..

      – Уч кун оғизга ҳеч вақо олмаса одамнинг албатта чиройи йўқолади. Қолгани грим. Бўртиб чиққан яноқларга қизил суриш, пешонага вазелин, кўзга белладон сепиш ва ниҳоят, лабга суртилган мумбулар ҳаммаси ўз таъсирини кўрсатади. Ўзини касалга солиш – бу менинг навбатдаги мавзуим. Монографияларимдан бирини шунга бағишламоқчиман. Ярим крон, чиғаноқлар ва бошқа шунга ўхшаш, асосий мавзуга оид бўлмаган гаплар алаҳсираш вазифасини яхши кўрсатди…

      – Агарда ҳеч қанақа юқумли касал бўлмаса, унда нега олдингизга яқинлашишга йўл қўймадингиз?

      – Азизим Уотсон, шуниям сўраб ўтирибсиз-а?! Мен сизнинг тиббий билимингизни юқори баҳоламайман, деб ўйлайсиз шекилли? Жон бераётган одамнинг иситмаси, томир уриши ўзгаришини сизнинг истеъдодингиздан яшириб бўлармиди? Фақат тўрт-беш қадам наридан сизни алдаш мумкин эди, холос… Агарда фош бўлганимда унда менга Смитни ким келтирарди? Уотсон, у қутичага тегманг. Агарда ён тарафидан синчиклаб қарасангиз, ўшандагина найзага ўхшаш пружинача қаердан очганда пайдо бўлишини сезишингиз мумкин. Балки шунга ўхшаш бирон нарса орқали бечора Виктор Сэвеж ўлдирилгандир. Чунки у шу махлуқ Смит билан катта бой меросни бўлишиб олишда келишолмаган эди.

      Сизга маълум, мен ғаройиб посилкалар оламан, шунинг учун жуда эҳтиёт бўламан. Смитнинг режаси амалга ошганини унга ишонтиролсам, у бор гапни айтиб беришига ишонардим. Касаллик СКАЧАТЬ