Название: Евгений Онегин
Автор: Александр Пушкин
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-27-259-0
isbn:
Ҳеч нима чиқмади: у шунинг билан
Қаламкаш аҳлига бўлмади улфат.
Мен бу касб ҳақида бир сўз демайман,
Чунки унга менинг ўзим мансубман.
Бекорчиликка у берилди яна
Руҳида бир бўшлиқ сезди кун сайин.
Катта гўзал ишга қилди ҳафсала –
Билим орттиришга киришди қизғин.
Токчага қалади жилд-жилд китоблар
Ўқиди, ўқиди; фойдасиз, бекор:
Бирида дилгирлик, талваса, хато;
Бирида виждон йўқ, бирида маъно.
Ҳаммасида ҳар хил ирим нишони.
Қадимгилик қадри эскиган жуда
Янгилик ичида эски сафсата.
Китобларни ташлар хотинлар каби,
Чанг босган китоблар ётган токчага
Тортади қоп-қора қалин бир парда.
Кибор ҳаётининг отиб эмгагин,
Беҳуда шовқиндан қочиб, у каби
Дўстлашган эдим мен, у замон лекин
Менга ёққан эди бор хислатлари.
Хаёллар, ўйларга эрксиз садоқат,
Тақлид қилиб бўлмас ажиб бир сифат.
Фикри, қарашлари совуқ ва кескин,
Мен ғазабли эдим, у эди ғамгин.
Ўйинин билардик ҳирснинг иккимиз:
Биз иккимизни-да бездирган ҳаёт,
Учганди қалб ўти иккимизда бот.
Яна кутар эди худди умримиз
Тонгларида бизнинг иккимизни ҳам
Инсонлар, қўр тақдир ғазаби ҳар дам.
Яшаб фикр қилган киши ҳар замон
Руҳида инсондан нафрат этгуси.
Ҳис этган кимсага солар ҳаяжон
Қайтиши имконсиз кунлар шарпаси:
Унга қолмас асло фусун, жозиба.
Уни хотиралар илони ила,
Яна пушаймонлар ичдан кемирар.
Буларнинг барчаси кўпинча берар
Ширин бир нафислик сўзга – матлабга,
Онегиннинг тили мени даставвал
Саросима қилди; кейинча мен сал
Кўникдим ундаги таънали гапга,
Заҳар аралашган ҳазилига ҳам
Чидадим энг ўсал ҳажвига ҳар дам.
Ёз фасли кўп чоқлар бирга эдик биз,
Неванинг устида кеча самоси(7)
Очилар тип-тиниқ, ёруғ ва чексиз,
Сувларнинг нашъали ўйноқ ойнаси
Тўлин ой жамолин акс этмас экан,
Ўтмиш қиссасини кечириб ёддан,
Биз жим эслар эдик кечмиш севгини,
Биз беғам, бўшаган ҳислар тизгини;
Бу сўлим кечанинг нафаси бутун –
Бизларнн айларди сархуш, жимгина
Қамоқдан кўм-кўк бир ўрмон ичига
Ухлаган пайтида элтилган тутқун
Сингари хаёлда учардик биз ҳам,
Ёш умр баҳори қайда, деб шу дам.
Турарди фикрга толиб Евгений;
Руҳи тўла эди афсуслар билан,
Ўзин тавсифлаган бир шоир каби(8).
Соҳилда гранит-тошга суянган.
Ҳамма ёқ жимжит-ди; ёлғизгина тун
Посбонлари баъзан чиқарарди ун,
Извошчининг олис дукури баъзан
Эшитилар эди Мильоннаядан53,
Эшкакларни СКАЧАТЬ
7
Гнедич идиллиясидаги Петербург кечасининг гўзал тавсифини ўқувчилар хотирлайдилар:
8
53