.
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу - страница 1

Название:

Автор:

Издательство:

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ Аммо бу ҳол на «Отелло» ва на «Борис Годунов»нинг, Шекспир ва Пушкиннинг олтин қаламига мансуб бошқа шоҳ асарларнинг йўқлигини мутлақо англатмайди.

      Ўзбек халқи XX асрда, маълум сабабларга кўра, мумтоз ва замонавий рус адабиёти намояндалари ижоди билан кўпроқ танишди. Шулар орасида ўзбек тилига энг кўп таржима қилинган ва асарлари ҳар бир ўзбек хонадонига кириб борган ижодкор Александр Сергеевич Пушкиндир.

      Ўзбек халқи Пушкиннинг ҳаёти ва ижоди билан 1899 йили шоир туғилган куннинг 100 йиллиги муносабати билан таниша бошлаган. Шу йили унинг «Шоир» ва «Шоирга» шеърларидан ташқари, «Балиқчи билан балиқ эртаги» ва «Боқчасарой фонтани» асарлари «Туркистон вилоятининг газети» орқали ўзбек китобхонлари эътиборига илк бор тақдим этилди. Лекин бевосита рус тилидан таржима қила оладиган ўзбек шоир ва таржимонлари ҳали етишиб чиқмагани учун улар А.Самойлович ва Али Асқар Калинин томонидан ўзбек тилига ўгирилган эди. Бу маърифатли кишилар ҳам шеърий таржима санъатидан узоқ бўлишган ва шу сабабли мумтоз рус шеърияти намуналарини насрий баён қилишдан ўзга йўлни топа олишмаган. Аммо орадан бор-йўғи 35–36 йил ўтиб, Пушкин ҳалок бўлган куннинг 100 йиллиги нишонланадиган бўлганида, янги ўзбек адабиёти ва янги ўзбек адабий тили шаклланиб равнақ топаётган, рус шоирининг шоҳ асарларини маҳорат билан таржима қила оладиган шоир ва таржимонлар авлоди етишиб чиққан эди. Ўзбекистон ҳукумати тарихий сана муносабати билан махсус қарор қабул қилиб, бир гуруҳ шоир ва ёзувчиларни Пушкиннинг энг сара асарларини ўзбек тилига таржима қилишга сафарбар этади. Ойбек зиммасига рус шоирининг энг муҳташам асари – «Евгений Онегин» шеърий романини таржима қилиш масъулияти юкланади.

      Бу Ойбек учун ҳам, шу адабий маъракага жалб этилган бошқа ижодкорлар учун ҳам катта имтиҳон ва машаққатли иш эди. Агар Чўлпоннинг 1934 йилда Шекспир «Ҳамлет»ини ўзбек тилига зўр муваффақият билан таржима қилганини инобатга олмасак, ҳали жаҳон адабиётининг бошқа бирор дурдонасини ўзбек тилига ўгириш тажрибаси бўлмаган эди. Шунинг учун ҳам республика ҳукумати ўзбек маданияти тарихида илк бор амалга оширилаётган бу тадбирга катта аҳамият бериб, Тошкентнинг энг хушманзара манзилларидан бири – Чимён қишлоғида «пушкинчи таржимонлар» учун еттита ўтов тикиб беради ва бошқа шарт-шароитларни муҳайё этади.

      Ҳали ўзга тилдаги бирор йирик асарни ўзбек наволарида янгратиб улгурмаган Ойбек чекига тушган ишга катта масъулият билан ёндашиб, устози Чўлпондан маслаҳат сўрайди. Шу йилларда сиқув ва тазйиқ остида бўлган Чўлпон «Онегин»нинг 14 сатрлик икки бандини 11 ҳижоли бармоқ вазни билан таржима қилиб, Ойбекка шу йўлдан боришни маслаҳат беради. Унинг фикрича, ҳар бир сатридан юксак бадиий тафаккур ёғдулари чақнаб турган, 7 ҳижоли ямбда ёзилган асарнинг бадиий латофатини ўзбек тилида 11 ҳижоли бармоқ вазни орқалигина ифодалаш мумкин эди. Ойбек устоз маслаҳатини миннатдорлик билан қабул қилиб, таржима учун 11 ҳижоли «бармоқ»ни танлади.

      «Евгений Онегин»нинг аҳамияти рус адабиётидаги биринчи шеърий роман бўлганлиги билангина белгиланмайди. Бу асарни 1823 йил 9 майда Кишинёвда бошлаган Пушкин унга 1830 йил 25 сентябрда Болдино қишлоғида сўнгги нуқта қўйган. Шу етти йил ичида Россия ҳаётида ҳам, Пушкин ҳаётида ҳам кўплаб воқеалар содир бўлган эди. Шоир шу воқеалар таъсирида дам асар устида ҳамма нарсани унутиб ишлаган, дам уни четга суриб қўйган. Катта «ижодий» танаффуслар бўлганига қарамай, асар воқеалари ҳам, лирик чекинишлар ҳам, худди паровозга уланган вагонлардек, шоир чизиб берган издан нурли манзил сари изчил ривожланиб, юксалиб боради.

      Асар қаҳрамонлари кўп эмас. Лекин шоир Онегин ва Татьяна, Ленский ва Ольга сингари қаҳрамонлар образининг тўла қонли чиқиши учун улар яшаган тарихий даврни, шу даврдаги ижтимоий-маданий ва маиший муҳитни шундай маҳорат билан тасвирлаганки, шу ҳол туфайли В.Г.Белинский бу асарни «рус ҳаётининг қомуси» деб баҳолаган эди. Шу тарихий даврнинг ўзига хос хусусиятларидан бири ва муҳими шундаки, Буюк Пётр даврида Европага «дарча очган» рус жамияти энди европалашган, аниқроғи, Сенадан эсаётган шабада билан нафас олиб, рус «нон»ига француз «сариқ мой»ини суртиб истеъмол қилаётган ва шу билан ўзини маданиятнинг арши аълосига кўтарилган, деб ўйлаётган эди. Пушкин ватандошлари ҳаётидаги шундай ўзгаришларга киноя билан қарайди. Бироқ асарда олға сурилган фикр бундан кўра залворли. Бу фикр истеъдодли шоир Ленскийнинг Францияда юз кўрсатган урф таъсирида Россияга кириб келган дуэль туфайли бекордан-бекорга ҳалок бўлиб, унутилиб кетиши, енгил ҳаёт шарбатини ичавериб, танбал бўлиб ўсган Онегиннинг эса жамиятнинг «ортиқча кишиси»га айланиши билан боғлиқ.

      Асар бадииятининг ўзига хослиги ва бетакрорлиги, аввало, «Онегин банди» билан ёзилганида. 14 мисрали бу банднинг қофияланиш тизими қатъий белгиланганлиги сабабли Пушкиннинг шеърий романини бошқа тилларга таржима қилиш осон эмас. Ойбек ҳам асарни ўзбек тилининг наволарига солишда худди шу масалада қаттиқ заҳмат чеккан.

      Пушкин маҳоратини белгиловчи омиллардан бири шундаки, у воқеаларни ҳикоя қилмайди, балки аксар ҳолларда у ёки бу воқеаларга ўз муносабатини билдириб, тасвирни фалсафий ўйлари ва ҳаётий кузатишлари билан бойитиб боради. Муҳаббати навқирон Онегин томонидан СКАЧАТЬ