Название: Евгений Онегин
Автор: Александр Пушкин
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-27-259-0
isbn:
48
Эльвина – бу ерда шартли исм.
49
Камин – махсус печка.
*
Хурма – каттароқ хурмача (муҳ.)
50
Чайльд Гарольд – машҳур инглиз шоири Байрон (1788 – 1824)нинг шу номли поэмаси қаҳрамони. Юқори асилзодалар муҳитида етишган, паришонҳол, бўш-бекорчи, ҳаётнинг ноз-неъматидан ортиқ тўйинган, безган, ҳар ерда қайғу чекатурган, ҳар ерда ҳар нимадан зерикатурган ёш аристократ йигит образи.
51
Бостон – карта ўйини.
52
Сей, Бентам – Сей – француз иқтисодчиси (1767 –1832). Бентам – инглиз файласуфи на сиёсий муҳаррирларидан (1748 – 1832), иккиси ҳам ўша даврда буржуазия идеяларини ифода қилганлар ва олға сурганлар.
6
Бутун бир кинояли строфа (банд) бизнинг гўзал ватандош хоним-қизларимизга нозик мадҳдан бошқа нарса эмас. Масалан, итоб пардаси остида Буало Людовик XIV ни мақтайди. Бизнинг хонимларимиз урфонли лутфкорлик ила, ахлоқий тозаликни Сталь хонимни шу қадар мафтун этган шу Шарқ нафосати ила бирлаштирадилар.
7
Гнедич идиллиясидаги Петербург кечасининг гўзал тавсифини ўқувчилар хотирлайдилар:
«Мана, кеча, лекин булутларнинг олтин қатламлари сўнмайди,
Узоқликлар порлайди, ой бор, на-да юлдуз,
Узоқдан кўринади мовий самода сузган каби
Кемаларнинг кумуш чодирлари ҳам.
Кеча самоси тиниқ шуълалар билан порлар.
Қуёш ботаркан, унинг шуълалари Шарқнинг олтинига қўшилар:
Гўёки саҳар ўз кетидан олиб чиқади.
Гулгун тонгни. Олтин бир йўл эди, кечанинг
Ҳокимлигини ёз кунлари қандай босади.
Четдан келган кишиларни қандай асир қилади,
Сеҳрли кўлкалар ила тотли нурлар порлаши.
Ҳеч вақт кундуз самоси бундай безанган эмас;
Бу тиниқлик ўхшайди шимол қизи ҳуснига,
Бир қизки, кўзлари мовий, юзлари қизил,
Жим товланади олтин кокиллар мавжи.
У вақт Нева ҳашаматли Петрополь устида
Кўрадилар кўлкасиз тунларни, тез учган кечаларни.
У чоғ Филомел ярим кеча қўшиқларин битирар экан,
Бош кўтарган кундузни олқишлаб куй бошлайди.
Лекин вақт кечди; Нева бўйларида тоза салқинлик;
Шабнам тушди…
Мана, қоқ ярим кеча: оқшом минглаб эшкаклар-ла қайнаган
Нева тебранмайди; шаҳарли меҳмонлар тарқалди.
Соҳилда на бир сас, на тўлқин, ҳамма ёқ жимжит:
Ёлғиз кўприклардан гумбурлаган ун
Сув устидан учиб ўтади.
Ёлғиз чўзиқ ҳайқириқ узоқ қишлоқдан эшитилади,
Унда посбонлар кечага ҳайқирар.
Ҳар нарса ухлайди. . . . . . .
8
Лутфкор илоҳани чинакам
Кўради ҳаяжонли шоир,
Гранит тошларга суяниб,
Уйқусиз кечани ўтказадир.
(Муравьев. Нева илоҳаси.)