Название: Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача
Автор: Нурали Қобул
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-5257-1-9
isbn:
– Китобни сотиш учун биз таржимон билан эмас, авторнинг ўзи билан шартнома тузамиз. Домла, авторнинг ўзи келсин, – деди проректор китобни варақлаб кўрар экан.
– Мен тахтага айландим. Мана сизга театр рассомчилик олий ўқув юрти проректорининг даражаси. Энди бу институтда таълим олган талабаларнинг аҳволу савиясини мушоҳада этаверинг. Мен институт раҳбарига муаллиф бундан бир неча юз йил бурун вафот этганлигини, Тошкентга кела олмаслигини шармандаларча қора терга тушиб англатдим. У эса киприги қилт этмай, ҳеч бир хижолат чекмай эшитди.
Бутун дунё бўйлаб Германия вице-канцлери ва ташқи ишлар вазири Дитрих Геншернинг бир машҳур сўзини айтиб юрадилар.
– Мен совет раҳбарларининг ёмон гапиришларини билар эдим. Бироқ уларнинг ёмон ўқиганларини билмас эканман, – деган эди Геншер Юрий Андроповдан сўнг совет давлати ва КПСС бошига кечган Константин Устинович Черненко билан бўлган суҳбатдан сўнг.
Сергей Есенин таъбири билан айтганда, балиқ бошидан деган гап тўғри, агарда мен шоир бўлмасам, бўлар эдим безори, ўғри…
Балиқлар бошидан чириган эдилар. Мамлакатда саводсизлик тугатилган, дея эълон этилган бўлса-да, чаласаводлик икки қўлини соллаганича кезарди. Худди ҳозиргига ўхшаб.
Вилоятлардаги бир педагогика институтининг тил бўйича профессори мендан “Абдулла Қаҳҳор яхши юрибдими?” дея сўраганида ҳайратдан ёқа ушлаб, тилимга калима келмаган.
Биз барча нуқсону камчиликлар, разиллигу ботилликларнинг туб илдизи саводсизлигу чаласаводликка, жоҳиллигу гумроҳликка бориб тақалишини англаб етмас эканмиз, ишимиз бароридан келиб, миллат фикри ойдинлик ва адолат сари йўналмайди.
Улуснинг улуслиги эса унинг мавжудлиги билан эмас, не мақсадлар йўлида мужодала этиб, ҳақу ҳақиқат, адлу адолатга бўлган муносабату садоқат, унга амал қила билмоқ салоҳияти билан белгиланади.
Инсон табиати, феъл-атвори ғалати. Уни тушунмоқ мушкул. Қўйиб берсангиз, одатда тоғда сурув боқиб юрган саводсиз чўпон ҳам сизга ваъз ўқиши мумкин.
Бироқ не қадар қўнишмасин, саводсизлигини биласиз ва бу инсондан кимсага зарар келмайди-ку, дея ўзингизга таскин берасиз.
Аммо энг ёмони чаласаводликдир. Чаласавод ўзини ҳаммадан ақлли ва доно санайди. Дунёга икки бора қайта келганингизда ҳам унга ҳеч нарсани англатиб бўлмайди. Буни руслар “Упорство – достоинство осла” дейдилар.
Мутахассисларнинг фикрларига кўра, тили узунларнинг фикри калтароқ, фикри узунларнинг тили қисқароқ бўлар экан. Шуларни ўзимча мушоҳада этар эканман, Писаревнинг “Рус Рафаэли бўлгандан кўра рус этикдўзи бўлган фойдалироқдир” деган фикри миямда чарх уради. У Рафаэлнинг асарларидан халққа фойда йўқ, у миллатнинг қорнини тўйғазмайди демоқчи, СКАЧАТЬ