Название: Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача
Автор: Нурали Қобул
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-5257-1-9
isbn:
Давр ва давронлар шундай. Замонанг тулки бўлса, този бўлиб қув, дейдилар.
Эл эса доимо борига барака, йўғига ҳаракат қилиб келган.
Беклик элга яраша, теклик эса белга ярашадир.
Битикда битилгани каби…
Тентаккаким тел берсанг,
Мақтар мудом уруғин.
Тўқайнинг шоҳи тулки,
Шарафлайди қуйруғин.
Дунёда, ҳар бир ишнинг,
Бордир йўнтам-йўриғи.
Ўзин билган ҳеч қачон,
Қуритмайди чориғин.
Гоҳда тулпорлар қолиб,
Ўзар отнинг ориғи.
Битигингдан белгили,
Рангинг оқу сариғи.
Равон оқса умрнинг,
Ҳаёт деган ариғи.
Ғўрадан ҳалво битар,
Ёмби бўлар тариғинг.
Олам тўла оломон.
Ким Рим, Макка йўриги.
Ҳосад кўзин кўр этар,
Пешонангнинг ёруғи.
3.Дитрих Геншер эътирофи ёхуд Аҳмад Яссавий нега ер остига кириб кетган ва Тошкентда Шекспирни инкор этган этикдўзлар
Упорство – достоинство осла.
Рус мақоли
Қассобнинг тушига эчки кирар.
Отасўзи
Ёзувчиларнинг Дўрмон боғи ва бу ердаги ёзувчилар маҳалласи турли қизиқ воқеалар, ривоят ҳамда латифалар туғилган қадрли бир маскандир.
Минг тўққиз юзинчи йил бошида бу ерга бир рус генерали дамқисма хасталигига дучор бўлган аёли соғлигини ўйлаб, вилла қуради. Бу муҳташам бино ва унинг қаршисидаги юз йигирма йиллик каштан ва чинорлар ҳамон савлат тўкиб турибди. Эътиборсизлигу қаровсизлик оқибатида икки тарихий липа – жўка дарахти йўқ бўлиб кетди.
Ўттизинчи йиллар охирида Республика Олий Кенгашининг раиси Йўлдош Охунбобоевга шу бинодан дача сифатида фойдаланиш тавсия этилади. Бироқ республика оқсоқоли чор императори генерали яшаган уйга кўчиб киришга чўчийди.
Генерал вилласининг кун чиқиш томонида янги бино тикланади ва атрофдаги ерлар Олий Кенгаш раиси боғи ихтиёрига берилади.
– Бунча ер бизга кўплик қилади, Ҳамиджон. Ярмини олиб, ёзувчиларимиз учун ижод уйи қилсангиз бўлади. Генерал ёзлиги ортига бир неча хоналик меҳмонхона қуришга ҳам кўмак этасиз, – дейди Йўлдош ота Ҳамид Олимжонга.
Шу тариқа Қибрай туманининг Арғин қишлоғи яқинидаги хушҳаво манзилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг ижод уйи ташкил этилади. Ҳамид Олимжон ўша пайтда ҳам кўпчилиги ижарада яшаб юрган ижодкорлар учун бир илҳом қайноғи бўлган гўша яратиш ишига астойдил киришади. СКАЧАТЬ