Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача. Нурали Қобул
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача - Нурали Қобул страница 3

СКАЧАТЬ ўша замону сиёсат кўзи ила боқиб, бўлажак қаҳрамонимни борлигича қабул қилдим ва у киши ҳақида очерк ёздим. Бадиий битикларимда фойдаландим ва ҳар замон отамнинг “У кишида айб йўқ. У бечора ҳам давлатнинг сиёсатини юргизган-да” деган кечиримли оҳангдаги сўзларини ёдда тутдим.

      Бошқа битикчиларни билмадиму мен ўзгалар ҳақида доимо жўшиб ёза оламан. Бироқ бобом, Шаҳзода энам, отам ва онамга келганда юрагим тўлиб, йиғим бўғзимга тиқилиб қолади.

      Бунинг сабаби бор экан, дадам раҳматли кимга неки яхшилик қилсалар, ҳеч кимга, ҳаттоки онамга ҳам айтмас эканлар. Шунинг учун ҳам биз у кишининг хайрли ишларидан бехабар қолган эканмиз.

      – Жўра, эсингиздами, интернатга тўққизинчи синфга ўқишга борганимизда, мен билан Қўчқорга иссиқ овқат беришар, сизга беришмас эди, – деди бир куни гурунглашиб ўтирганимизда синфдош дўстим Бобомурод.

      – Ҳа, эсимда. Нима эди? – ҳайрон бўлиб сўрадим.

      – Ўшанда авом раҳматли мени ва Қўчқорни директоримиз Қўзиевга тайинлаб, бу иккиси етим. Менинг ўғлимга овқат бермасаларинг ҳам майли. Шу икки етимга овқат беринглар, дея кўзларига ёш олиб, рўйхатга киритиб келган эканлар, – деди-да, болалар каби елкаси силкиниб йиғлаб юборди. – Ўзлари ҳам етим ўсганлар-да!

      Шу пайтгача эшитмаганим бу гапдан ҳайрату қайғуда мен ҳам дўстимга қўшилдим.

      Ўша пайтда узоқ қишлоқларда ўрта мактаблар оз эди. Ўқишни давом эттирувчилар учун Жиззах районининг Оққўрғон маҳалласидаги 8-ўрта мактаб-интернатда бу имконият бор эди. Ётоқхонада отасиз ё онасиз ўқувчиларга овқат берилар, ота-онаси борлар ўз кунини кўрарди.

      Мен бир ҳафталик тирикчилигим учун уйдан олтита нон, бир юмалоқ тузли қорин сарёғи, уч сўм пул олиб кетар эдим.

      Синфдошларимиз кечқурун иссиқ овқат ейишганда биз нон билан чой ичардик. Тушда эса йигирма тийинга битта сомса олиб, беш тийинлик бўлка нон билан ер эдим.

      Ўнинчи синфга ўтганимда шамоллаб, шифохонага тушиб қолдим.

      – Бола тузук-қуруқ овқат емаган, шунинг учун касаллик уни енгган, – деди доктор мени кўргани келган дадамга.

      Шундан сўнг бир ҳафталик маошим уч сўмдан беш сўмга чиқди. Кейин билсам қишлоғимиздаги доно маслаҳатчиларнинг “Болага кўп пул берманг, шаҳарда бузилиб кетади” деган сўзига амал қилган отам мени шу тариқа тарбияламоқчи бўлан эканлар.

      Энди эса яна ўша, кечмиш замонларнинг муаммоли масалаларидан бўлган фарзандлар қўлини ҳалоллаш мавзусига қайтсак. Бу нарса иссиқ ўлкаларда яшаган арабу яҳудий, ҳатто Миср фиръавнлари замонидан бери тиббий профилактик тадбир сифатида ихтиёрий равишда амалга ошириб келинган. Бу ишнинг ҳеч бир дину маданият, партияю ҳукуматга алоқаси йўқ.

      Бироқ атеизм байроқ қилинган тузум ва режимда унга ислом динининг зарарли сарқити сифатида қаралган. Эргаш Холматовдек эҳтиётсизлик қилганлар қаттиқ жазоланганлар. Аслида Эргаш ака ҳам ўғлини қишлоғига юбориб, яширин хатна қилдирган. Бироқ кўп ҳурматли душманлари Эркин Холматов билан СКАЧАТЬ