Улуғбек хазинаси. Одил Ёкубов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Улуғбек хазинаси - Одил Ёкубов страница 12

Название: Улуғбек хазинаси

Автор: Одил Ёкубов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ Қушчининг кўз олдига яна ўша илиқ баҳор куни келди. Эсида бор, мавлоно Қозизода Румийни Мирзо Улуғбек ўзи бошлаб келган эди. У маҳалда аълоҳазратлари айни кучга тўлган, ёш. иқтидорли йигит эди. Ўзи ҳам эгнидаги заррин либоси, бошидаги симобий дастори, бутун шиддатли қиёфаси билан ёнидаги барча аъёнлардан ажралиб турарди. Шу боисданми, аълоҳазратларининг ёнида устод Қозизода Румий яна ҳам нимжонроқ ва ожизроқ кўринарди. Лекин бу нимжонгина оппоқ чолнинг вужудидан аллақандай ички бир зиё, кишини ўзига ром қилувчи бўлакча бир меҳр ёғилиб турарди!..

      Мавлоно билан Мирзо Улуғбек чинор соясидаги баланд курсилардан жой олишди. Сўнгра устод Қозизода Румий онҳазратнинг илтимоси билан зарбоф матога ўралган қалин китобини очиб, риёзиёт илми ҳамда бу илмнинг фалакиётни ўрганишдаги ўрни тўғрисида баҳс юритди. Али Қушчи устоднинг риёзиёт илмига бағишланган бу пурҳикмат китобини мадрасада кўп мутолаа қилган эди. Лекин мутолаадан олган завқи бир бўлди-ю, мавлононинг ўз оғзидан эшитгани бир бўлди. Устод мураккаб риёзиёт масалаларини шундай мулойим овозда, шундай тиниқ бир мантиқ билан ечиб бердики, Али Қушчи, гўё рисола эмас, ажиб мусиқа тинглаётгандек эриб кетди… Фақат Али Қушчи эмас, Мирзо Улуғбек билан бирга келган барча аъёнлар ва барча илм аҳли ва ҳаттоки, илм-фандан узоқ аркони давлатлар ҳам бошларини эгиб, чуқур сукутга чўмиб эшитдилар.

      Ниҳоят, устод китобни ёпиб, аълоҳазратларига қаради. Аълоҳазратлари мавлонога ташаккур билдириб, ҳамон сукут сақлаб ўтирган аъёнлар ва толиби илмларга юзланди, чеҳрасига аллақандай маҳобат бағишлаган калта, қалин соқолини силаб, устоднинг каломи аён бўлган-бўлмаганини сўради. Мирзо Улуғбекнинг сўроғига бирор кимса жавоб бермади. Мадраса саҳнини тўлдирган халойиқ бошини хам қилиб, чурқ этмай ўтирарди. Мавлоно Қозизода Румий хафақон бош чайқади, Мирзо Улуғбек эса мийиғида кулимсираб қўйди. Шунда Али Қушчи ийманибгина ўрнидан турди ва қисилиб-қимтиниб унга ҳамма нарса аён эканини изҳор қилди.

      Мавлоно Қозизода Румийнинг кўзлари чарақлаб кетди. Мирзо Улуғбек эса илми риёзиёт ва ҳандаса27 борасида уст-устига саволлар берди.

      Али Қушчи аввал тортиниб, кейин эса хиёл далилланиб, ҳамма сўроқларга жавоб берди.

      Шундан кейин Мирзо Улуғбек уни ёнига чақириб, авлод-аж додини, қайси мадрасада, кимлардан таълим олганини суриштирди, устод Қозизода Румий эса, майин соқоли билан унинг юзини силаб, пешонасидан ўпди…

      Али Қушчи бу эсдаликлардан кўнгли бир хил бўлиб, тўрдаги хонага ўтди.

      Бу хонанинг деворларига ҳам безакли жавон ясалиб, ердан шифтгача китоб терилган. Фақат қибла томондаги девор бўш, унга онҳазратларининг самовот жадваллари осилган эди. Мисрияи Қоҳирадан келтирилган қалин ипак қоғозга туширилган зарҳал нуқталар – юлдузлар сурати қоронғида худди чинакам осмону чинакам ситоралардай ярқираб, ажиб бир манзара касб этган эди…

      Жадвалнинг тагидаги тилла суви СКАЧАТЬ



<p>27</p>

Ҳандаса – геометрия.