Улуғбек хазинаси. Одил Ёкубов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Улуғбек хазинаси - Одил Ёкубов страница 7

Название: Улуғбек хазинаси

Автор: Одил Ёкубов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      – Бағдод ва Қоҳира хазиналаридан келтирилған, – деди Мирзо Улуғбек ўйчанлик билан. – Бобом Амир Темур султон Боязидни тору мор этганда олиб қайтган ўлжалари. Лекин ҳазар қилмағил. Аслини суриштирсанг фуқаронинг мулкидир бу. Ундан бир халта олғил.

      Али Қушчи ҳайрат билан устодига қаради.

      – Буларни не қиламен, валломат?..

      – Сенга бойлик керак эмас. Буни биламен. Аммо бу дуру жавоҳирларни боя мен айтган яхши тилак йўлида ишлатурсен!

      Мирзо Улуғбек шундай деб, сандиқдаги тошларни бир четга сурди. Ярим қоронғи хона яна ҳам ёришиб кетди: тошларнинг тагида қуйма олтинлар ялтиллади. Юм-юмалоқ қолипларга қуйилган олтинлар худди тўнтарилган пиёлалардай сандиқ тагида қатор терилган эди.

      Мирзо Улуғбек тиллалардан биттасини олиб, қўлида салмоқлаб кўрди.

      – Нақ уч қадоқ келур, – деди. – Булар жаннатмакон бобомнинг менга қолдирган улушидур. Мен ўз улушимни жаҳонгирлик эмас, салтанатни обод қилмоқ, мадрасалар қуриб, илм-фан ривожига сарф этмак ниятида эдим. Энди ҳам шу ният йўлига сарф бўлғай…

      Мирзо Улуғбек сандиқ остидан қалин қизил чарм халтача олиб, пиёладай-пиёладай қуйма олтиндан ўнтасини санаб ол ди, кейин кафтларини тўлдириб, беш-олти ҳовуч гавҳару жавоҳирлардан солди-да, Али Қушчига юзланди:

      – Ол!

      Али Қушчи чарм халтани сандиқдан олиб ерга қўйди: халта зилдай оғир эди.

      Мирзо Улуғбек хаёлга толиб соқолини тутамлади.

      – Филҳақиқат, сен бу тиллаларни ишлатмоқ йўлини билмассен, – деди у, анча сукутдан кейин. – Лекин буларни тангага алмаштирмоқ лозим бўлса, Хожа Салоҳиддин заргарга мурожаат қилғил. Зотан, заргар билан унинг ўғли мавлоно Муҳиддинга ҳам саломим, ҳам узр-маъзуримни етказгил. Токи бу мушкул ишда суянган бир тоғим сен бўлсанг, бир тоғим мавлоно Муҳиддиндур… Шаҳзоданинг гуноҳини кечиргай. Саломимни етказгил, Али. –Бош устига, устод…

      Мирзо Улуғбек сандиқнинг қопқоғини ёпаркан:

      – Биласен: шаҳзода – ногирон, қалби мажруҳ…

      Устод Жайҳун бўйларида қўшин тортиб турган маҳалда Самарқандда қолган шаҳзода Абдулъазизнинг мунофиқликлари эсига тушган Али Қушчи: “О, устод, устод! – деди ичида. – Нечун бу фарзандингизга қаттиқ меҳр қўйдингиз? Сизнинг бошингизга тушган барча надоматларга шу фарзанди аржумандингиз20 сабаб эмасми? Сиз унинг жисмини ногирон, қалбини мажруҳ дейсиз, у бўлса… ўрнингизга Самарқандда қолганида саркардаларингизни тазйиқ остига олди, амир Иброҳимбек ўғлини қатл қилдириб, барча лашкарбошиларингизни сизга қарши қўйди…”

      Мирзо Улуғбек, гўё Али Қушчининг фикрларига тушунгандай оҳиста хўрсиниб қўйди:

      – Мен ўзимдан қўрқамен, Али. Ҳақ таоло инъом этган умрни яхшидур, ёмондур, ўткардим. Бу норасо дунё лаззати шунчалик бўлур. Аммо… пушти камаримдан бўлган бу фарзандимнинг тақдири не бўлади? Оға-ини бир-бирини не қилади? Буни ўйласам юрагим эзилади, зеро, унинг жисми ногирон, қалби мажруҳ, Али!

      Али СКАЧАТЬ



<p>20</p>

Фарзанди аржуманд – суюкли фарзанд.