Жинкўчаларни айланиб бозорга тушишди. Тарвуз егилари келди. Тўн устидан белбоғ боғлаган сийрак соқолли чолнинг тарвузига харидор бўлишди.
– Уч сўм бераман, бобой! – деди Лёва каттакон тарвузни танлаб.
– Тарозига қўй, болам, – деди чол русчани чайнаб гапириб.
– Килоси етмиш тийин.
– Етмиш тийин?
– Лёва ажабланди.
– Калланг ишлайдими, бобой! Уялмайсанми? Чол индамасдан тарвузни Лёванинг қўлидан олди-да, тарозига қўйди.
– Ўн икки кило, – деди оғзидаги кўкимтир нарсани туфлаб.
– Саккиз сум қирқтийин… Майли, саккиз сўм берақол.
– Гапини қара, Гриша! – деди Лёва аччиқланиб.
– Битта тарвузни саккиз сўм дейди, спекулянт! Разм солиб қараса, тарвузлар тоғдек уйилиб ётибди. Ҳар биттасини саккиз сўмдан сотса, миллионер бўлиб кетмайдими бу?
– Эй бобой! – деди Гриша энсаси қотиб.
– Спекуляция учун статья бор. Биласан-а?
– Мен испикулон эмасман! – деди чол тағин русчани расво қилиб.
– Сам, сам экканман! Сладкий арбуз… Хохламасанг, ана, бошқа жойдан олавер. Эҳтимол, шу билан гапсўз тугаса – олам гулистон эди. Боядан бери нарирокда турган бошяланг, плаш кийган йигитча кутилмаганда савдога аралашди.
– Бу оқсоқол спекулянт эмас, – деди қандайдир асабий оҳангда. – Меҳнат қилганидан кейин сотади-да молини! Яхшироқ қара, спекулянтга ўхшайдими шу одам? Аллақандай бир талабанинг гапга қўшилиши Гришанинг ғашини келтирди.
– Қулоқ сол, – деди ғижиниб.
– Нега мени сенлайсан? Талаба пинагини бузмади.
– Бўлмаса, нега сен отанг тенги одамни сенлайсан?! Сенинг юртингда тарвузнинг бир тишлами саккиз сўм. Ўқиганман ўша ёқларда! Ҳаммасини биламан. Боядан бери индамай турган Миша гапга энди қўшилди:
– Жуда ақлли бўп кетибсанми? Бултур тарвузнинг килоси йигирма тийин эди!
– Униси бултур эди, – деди талаба.
– Бу йил бошқача. Ўша томондан келадиган тракторнинг запчасти ўн баравар ошди. Нима қилсин деҳқон! Гришанинг қони қайнаб кетди.
– Нари тур… Сендақа «академикни!» Бир тепган эди, тарвуз паққа ёрилиб, шимининг почасига қип-қизил шарбат сачради. Бирпасда ҳаммаёқ қий-чув бўлиб кетди.
– Қоч! – деди Лёва.
– Ўлдиради булар!
Чуриллаган ҳуштак товуши ҳавони титратди. Қомати нимаси биландир тарвузга ўхшаб кетадиган милиционер пайдо бўлди. Камида ўн беш сутка нақд эди-ку, эртасига Гриша дежур йигитга ялиниб-ёлбориб, «бир жойга» СКАЧАТЬ