Қуёш ботаётган пайт. Хабиб Темиров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қуёш ботаётган пайт - Хабиб Темиров страница 30

Название: Қуёш ботаётган пайт

Автор: Хабиб Темиров

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-577-96-1

isbn:

СКАЧАТЬ суруридан маст эди. Оддий чўпоннинг етим боласи Европанинг салкам бир давлатича келадиган улкан хўжаликнинг раҳбари-я! Бу хўжаликни чиндан ҳам бирозгина муболағаси билан мундайроқ мамлакатга менгзаса арзийди. Бир пайтлар ҳар қайсиси ҳар хил соҳаларга ихтисослашган, барчаси илғору пешқадам бўлган, кейинроқ иқтисодиётда Никита Хрушчёв ўтказган яроқсиз сиёсат туфайли инқирозга учраган йигирма бешта жамоа хўжалиги бирлаштирилиб тузилган бу “митти давлат.” Кунботари чўли Маликкача чўзилган, кун чиқари мўйсафид Ҳаётбоши чўққиси этакларидаги сон-саноқсиз даралару сойларга туташган, ундан нарисида одам қадами тегмаган, дарахтлари қирқилмаган, гуллари узилмаган, майсаси топталмаган, бамисоли бокира қиздай арчазор ўрмонлар. Тўғри, кейинги пайтларда Ўрмон хўжалиги вазирлиги, Табиат муҳофазаси қўмитаси: “совхоз бунча жойни эплолмаётир”, дея талашиб-тортишиб, анча жойларга эга чиқди. Шундан қолганини ҳам на отда, на машинада ва на пиёда тўла айланиб чиқиш мушкул. Ана шундай бепоён, нада қучоққа, балки тасаввургада сиғдириш қийин бу зумрад воҳани. Лекин Нурқобил директорликка тайинлангач, “қанча вақт кетса ҳам майли, унинг сарҳадини қадам-бақадам айланиб чиқаман” дея аҳд этди.

      Тайинланганининг биринчи ҳафтаси ниҳояга етганди ўшанда. Баҳор охирлаётган пайт. Ҳаво форам. У от миниб, аввал қишлоқ юқорисидаги буғдойзорларни, бедазорларни, изензорларни, зиғир, маккажўхори экилган майдонларни айланди. Май адоғида бедазорни маст қилувчи анвойи ҳид тутиб, беданаларнинг “бид-билиқ”и янграб ётади. Беданалар бу экиннинг нимасига қизиқишаркан? Гулигами?

      Нурқобил от жиловини қўйиб, Ҳаётбоши чўққиси этаклари сари интилар экан, озуқа экинларини кўпайтириш, бунинг учун тоғ оралиғидаги серҳосил, хушҳаво жойлар ҳисобидан бедазорларни, пастдаги изензорларни янада кенгайтириш, дашт жойларда зиғир, кунжут, нўхату мош, ерёнғоқ эктириш ҳақида фикр юритди. Шу хил экин кўпайса, одамлар учун ҳам, жониворлар учун ҳам тўйимли неъмат мўл бўлади. Чорва боқаман, гўштни кўпайтираман, одамларнинг рўзғорига барака киритаман, деган одам туну кун озуқани ўйлаши керак. Шундай қилмаса бўлмайди.

      У даралар қўйнига тобора ичкарироқ кириб борар экан, бу ерларнинг ҳавоси, суви минг дардга даво эканини ўйлади. Арчазору ёнғоқзорларни кўпайтириш, бодом ва пистанинг серҳосил навларини экиш керак. Келгусида шу ердан чўпонлар учун бир оромгоҳ қуриш масаласини кўтаришни мўлжаллади. Ана юқорироқда шифобахш Шўрчашма бор. Бу чашманинг сувида шифобаш минераллар бўлиши мумкин. Ахир, ҳеч ким текшириб кўрмаган-ку. Юқорироқда – даралар қўйнида қадимий боғлар қулф уриб ётибди. Олмазорлар, ўрикзорлар, ёнғоқзорлар. Нурқобил болалик пайтида ёзги лагерга келганди бу ерларга. Ўша боғлар тўласинча ўрмон хўжалигига бериб юборилгани чакки бўлган. Ўрмон хўжалиги тайёр боғларни эгаллаши керак эмас. Янги боғлар, дарахтзорлар барпо қилиши лозим-ку.

      Ие, анови, қўриқхона билан совхоз чегарасидаги, сайхонликдаги экинзорлар қаёқдан пайдо бўлди? Нурқобил кўзларига ишонмади. СКАЧАТЬ