Название: Қуёш ботаётган пайт
Автор: Хабиб Темиров
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-577-96-1
isbn:
– Ҳа, энди… – деди кулимсираб довдир.
Довдир шу-шу отарга дори йўлатмади. “Гуноҳи менинг бўйнимга” дейди-ю, “юз фоиз дориланди” деган қоғозга кўзини чирт юмиб, имзо чекиб юборади. Бошқа иложи йўқ. Баҳорда рўйхатнинг ўртасида илиниб тураверади. Бир гал Нурқобилга ёлғондакам от қўйди.
– Дорининг эскиргани, сифати пастини бизга юборар экансизлар-да! Бир грамм таъсир қилмади. Бу қанақа гап? Ё юқорига арз этайми? – дея сохта пўписа ҳам қилди.
Нурқобил ҳам гўёки ишонди. Унинг ўзи ҳам дорилашни хуш кўрмас, аммо юқоридагиларнинг тазйиқи, “ҳурматли одамлар”нинг “илмий асосланган, тажрибада исботланган” тавсияларига қарши бирон нарса дея олмасди. Ундан ташқари… яширишга не ҳожат: Нурқобил ҳам бошқа кўпчилик ёшлар сингари ўсишни, парвоз этишни, ғалаба қозонишни хуш кўрарди. Эҳ, Нурқобил-а! Эҳ, укагинам-а!..
Алқисса, Қилич кўса барибир кўнди. Довдир қоғозга жимжимадор қилиб қўл қўйди-ю, улар билан шодон хайрлашди. Қўрғонга қайтиб кирганида Эшпўлат ҳазил қилди:
– Оға, ўзингиз қўшиб ёзишга қаршиман, дейсиз-у, яна қўшиб ёзасиз-а!
Довдирнинг шогирдлари ҳам ўзидек дангалчи эди. Шунинг учун у Эшпўлатнинг гапидан аччиқланмади.
– Бу бизники тескари қўшиб ёзиш, яъни қўшиб ёзмаслик бўлади, билдингизми, полвон?
– Билдим, оға!
– Ҳа, яшанг!..
Тошбўрининг умидбахш ташхисидан сўнг Ҳаким довдир яна ўзини унутиб, Нурқобил иниси ҳақида ўйлай бошлади: “бу талатўплардан омон чиқа олармикан, ишқилиб, ота-боболарининг руҳи мададкор бўлсин-да, болапақирнинг оғзи ошга етганда боши тошга тегиб қолмаса гўргайди, парвардигор кўп синовлар юборди унга, чиниқсин, имони мустаҳкам бўлсин, деган-да, аммо-лекин болалигидан пишиқ ўсган, худо ҳоҳласа, бу гал ҳам юзи ёруғ бўлар…”
Дарҳақиқат, довдир оғамиз Нурқобилни мана бундайлигидан яхши билар ва бунинг юқорида биз санаб ўтган анча-мунча сабаблари бор эди.
14
Бир-бирларига астойдил ва самимий меҳр қўйган кишилар нечоғлик узоқда бўлмасинлар, бир пайтда бир нарса ҳақида ўйлайдилар, бунинг илмий асосланган самовий сабаблари бор, дейишади. Ажаб эмас. Айни лаҳзаларда чуқур тушкунлик исканжасида тўлғанаётган Нурқобилнинг ўзи ҳам шу қисқа умри давомида бошдан ўтказган қийинчиликлари, озми-кўпми, эришган марралари, кўргану қилган яхшиликлари, учратган беғараз одамлари ҳақида хаёл сурар, хотира дафтаридаги имкон қадар ёруғ саҳифаларни варақлашга уринарди.
…Бувиси уни тонг қоронғусида уйғотди. Болакай ҳар куни у киши сигирларни соғиб, хурмадаги кеча ивитилган қатиқни эса қувига бўшатиб, пиша бошлаганда уйғонарди ва молларни подага қўшарди. Кейин қайтиб келиб, қувидан ажратиб қўйилган муздай серқаймоқ қатиққа нон тўғраб нонушта қиларди.
Бу гал катта эна қўярда-қўймай ўзи билан баравар турғазди:
– Тур, тойлоғим, СКАЧАТЬ