Қуёш ботаётган пайт. Хабиб Темиров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қуёш ботаётган пайт - Хабиб Темиров страница 27

Название: Қуёш ботаётган пайт

Автор: Хабиб Темиров

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-577-96-1

isbn:

СКАЧАТЬ ош-овқат тез-тез янгиланаяпти. Гурунг, кулги, қаҳ-қаҳа авжида. Болакай оғзини тангқайтариб, гапларга қулоқ солади.

      Бир пайт зиёфат тугаб, чўпон сайлаш, подачи сайлаш бошланди. Қишлоқ подасини боқадиган Салим бужур, қўй-эчкилар чўпони Низом чўлоқ тўрда. Биров Низом чўлоқ яхши, инсофли, Салим бужур шум, баттол, шундан қутулиш керак, деб маъқуллашади.

      Низом чўлоқ бошини қуйи солиб:

      – Эл нима деса шу-да, акалар, ёмон бўлсак, яхшини қўйинглар, – деди.

      Аммо Салим бужурнинг сира бўш келгиси йўқ:

      – Чашмизиракнинг подасини боқишни Салимга чиқарган, – деди у гердайиб. – Бошқа одам боқолмайди. Боқсаям биринчи қаталоққача боқиб, кейин ташлаб қочиб кетади.

      Чиндан ҳам қишлоқ сигирлари ёзда қаталоқ бўлиб, унча-мунча чўпон эплолмайди. Подадан қочиб келган моллар бировнинг полизигами, боғигами кириб калтак ейди ёки совхознинг ғалласига тушиб, эгасининг бошига бало орттиради. Шунинг учун Салим чўпоннинг айтгани айтган, дегани деган. “Оши ҳалол” навбати ҳар уйга бир ҳафтада икки марта тушади. Бирор киши “Ҳой, инсоф қил, ўтган куни келувдинг-ку” дея олмайди. Бир гал болакайнинг бувиси сал хушламаган эди, эртасига Сарагулни подадан ажратиб кетди.

      – Ҳайда, – деди ўшқириб Салим бужур болакайга,энангга боқтир. Ахмоғинг йўқ.

      Бола уйга йиғлаб келди. Бувиси эртасига “ўларман билан муроса қилмасанг бўлмас” деб қўлига иккита чўзма берди.

      – Ма, олиб бор, чироғим. Есин, отинг ўчгур бужур.

      Хуллас, Низом чўлоқ ҳам, Салим бужур ҳам жой-жойида қоладиган бўлди. Лекин Салим бужурнинг қолганидан ҳеч ким хурсанд эмасди.

      – Энди, Салим ука, сенам ақлли бўл. Ёш бола эмассан! – деди Нурназар чол. – Қитмирлигингни ташла.

      – Ҳе-ҳе! Ҳамма ақлли бўлса, подани ким боқади, бобой! – деди Салим бужур. – Сиз менга насиҳат қилгунча, ўзингизни билинг. Мойингиздан тезакнинг ҳиди келади.

      Бу гап жувозкашга алам қилди.

      – Сенинг димоғинг тезакдан бошқа нарсанинг ҳидини билмайдиган бўп қолган ука. Сен мойнинг фарқига борармидинг!

      Ҳамма гуриллаб кулади. Салим бужур мулзам бўлганини сездирмасликка тиришади.

      – Сассиқ бўлсаям… кунингизга Салим ярайди, кайвони. Иззати нафсимга тегманг. Офтобда куйиб, тери сасиб, чириб юришга Салим чидайди. Э, бор деб ташлаб кетаман, бутун қишлоқди моли эгасиз қолади… Ялиниб келасиз олдимга.

      – Келмайди. Сизсиз ҳам қишлоқди куни ўтади.

      Ҳамма овоз эгасини қидириб аланглади. Бу болакайнинг ёнида турган Абдуҳакимнинг овози эди. Абдуҳакимни ҳамма Ҳаким довдир дейди. У ҳам етим. Ҳаким довдир болакайга қўшни. Онаси билан туради. Бултур мактабни битирди. Ўқишга бориб йиқилиб келди. Лекин сир бой бермайди.

      – Армияга кетаман. Ўқишдан атайлаб йиқилдим, – дейди.

      Лекин болакай унинг нега йиқилганини билади. Ўзидан эшитган. Тўғрироғи, аммасига айтаётганида эшитиб қолган. Ҳаким амма таппи ёпаётган, ё қий супураётган пайтларда девор ёнига келиб гап қўшади. Шеър ўқийди. Уҳ тортади. Амма бўлса доим қовоғини солиб жеркийди. Писанд СКАЧАТЬ