Название: Икки жаҳон оворалари
Автор: Абдужаббор Обидов
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-577-83-1
isbn:
Оловиддин иккала ёққични ўрнатиб, бир-икки бор босиб, ўчириб текширди-да, яқин атрофда юрган янгани чақирди:
− Келинг, қабул қилиб олинг. Энди ҳаммомга истаган пайтингизда кира оласиз.
Янга унинг бебошлигидан аччиғи келганини билдирганча, кўз қирини ташламади ҳам, бир бор бўлсада у ёққа ўгирилмай, ҳовлини супириб-сидиришда давом этди. Кравотда кўзи кетган кампир кўзини очиб, йигитга бошини силкиганча: «Барака топ, чироғим», деди қувониб.
Кечки пайт, ромли айвонда шўрвани мақтаб-мақтаб ичаркан, кампир: янгангни қўли ширин, тўғрими? деб гап қўшиб ўтирарди. Чордона қуриб ўтирган Оловиддин бу мақтовга қўшилганча, янгага тикилди-да, «чиндан ҳам мазали, қуйқали шўрва бўлибди. Ўзи шунақа қуюқроқ шўрвани ёқтираман, янга, қўлингиз дард кўрмасин», деди.
Қалдирғоч эса ўз хаёллари билан банд, улар суҳбатига на ҳа, на йўқ деб, ўзини йўқдек билишларини истаб, сўзсиз чойини хўплаб қўярди.
Кампир йигитни жиддий суҳбатга тортди.
− Сен институтга кирсанг бўлмайдими? Миянг бутун экан.
− Техникумни битирганман. Етади. Ўқишга хушим йўқ.
− Ундоқ дема, кечкида ёки сиртқида бўлса ҳам беш-олти йил ўқисанг дипломли бўласан.
− Сиз нима дейсиз? Ўқишга кирайми? − дея Оловиддин янгага мурожаат қилди.
Кампир ҳам нима деб жавоб бераркин деб қизиқиб келинига қаради.
Келини елкасини қисди.
− Айтақолинг янга. Сизнинг фикрингиз менга муҳим, − деди, йигит қисталанг қилиб.
− Ҳа, қизим, бир нима де, ё ўқимаса ҳам бўладими?
− Ҳа, ҳа айтинг. Ё ўқимай қўяқолайми? – яна сўроқлади Оловиддин.
Янга беихтиёр кўксига ўнг қўлини босди, чунки боя, ертўлада, йигит уни қаттиқ бағрига босгандан бери, сийналарига бир нима бўлди. Ачишяптими, оғрияптими? Англай олмаётган Қалдирғоч аста, лекин дона-дона қилиб:
– Халқда: «эшакка тўқим, одамга билим», деган гап бор, − деди.
Гарчи мақол бироз бузиб айтилган бўлса-да, кампир ҳи-ҳилаб кулиб юборди.
− Баракалла, келин! Мот қилдингиз!
Оловиддинни, изза бўлиб, боши эгилди.
Шу воқеадан кейин унинг бу хонадон келинига нисбатан фикри тамоман ўзгарди. Аввалига янгани чиройли, ҳар тарафидан томоша қиладиган, фақат боссагина овоз чиқарадиган ўйинчоқ деб қабул қилган, эрмакталаблик билан вақт ўтказишга ярайдиган жисм ўрнида кўрган бўлса, ақлу фаросати ва бир оғиз сўз билан мот қилгани учун тегиниш, хиралик тугул, оддий сўзлашишда ҳам ўйлаб гапирадиган бўлди.
− Энди дазмолниям тузатиб берсанг, энг катта раҳматни олардинг, − деди кампир бир куни Оловиддинга илтижоли боқиб. − Ҳар бир кийимига дазмол босмай у кийишни ёқтирмайди. Ўшанга чироқни ҳам энг кўп пулини биз тўлаган бўлардик, ҳалигидака, ҳисоблагичи бўлса. Сиз томонларда, бу матаҳ ҳар бир хонадонларда бор экан-ку!? Тўғрими? Холамнинг СКАЧАТЬ