Икки жаҳон оворалари. Абдужаббор Обидов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Икки жаҳон оворалари - Абдужаббор Обидов страница 3

Название: Икки жаҳон оворалари

Автор: Абдужаббор Обидов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-577-83-1

isbn:

СКАЧАТЬ эрталаб сут ёки қаймоқ бўлмаса, ўзини нонушта қилмаган ҳисоблайди. У саҳарлаб, ўзлари жойлашган хонадон ҳовлисида ивирсиб юрган кампирга юзланди:

      − Сут топиладими?

      Кампир ўгирилиб қаради. У олтмиш ёшлардан ошган, жиккаккина, ҳаракатчан, сиёсатлилиги юзидан билиниб турган, зардали аёл эди. Ҳозир у йигитга салом йўқ, исташ йўқ дегандек сал қаҳрли қаради. Оловиддин ҳушёрлик билан хатосини тузатди: салом берди. Кампир чеҳраси сал очилиб алик оларкан, “Ўзингами?” деб сўради.

      − Ҳа.

      − Ана, ҳовури чиқиб турибди, ошхонада. Ҳозир келинимни чақирай, − шундай деб, кампир овозини кўтарди. − Қалдирғоч.

      Қайнанасининг овози ўткир эди, келини дарров югуриб чиқди. Бошига момиқгул расми туширилган қора дуррача ўраган, сириб нимча кийган, узун сарғиш кўйлагининг олд томони липпасига қистирилиб, кўйлак остидаги почаси бўғиқ, кўк сатин чолвори яққол кўриниб турган кўйда, қўллари сут юқидаги жувон кўринди. У кампирнинг келини – Қалдирғоч эди. Кампир Оловуддинга:

      − Бор, ичкарига кира қол. Келин бир коса қуйиб берсин, – деди.

      Оловиддин янга узатган косани қўлига оларкан, секин шимириб ичди. «Келин офатижон экан», деб суқланганча унга бош-оёқ разм солди. Ноқулайлик, хижолатпазликдан чиқиш учун, «ошхонангиз шинам, озода-саришта-ку», деб мақтади. Чиндан ошхонадаги бор ортиқча буюмлар шкафларга терилган, катта стол устидаги челак, тоғоралар усти докалар билан ёпилган, фақат қозон ўчоқ атрофидаги, мўрига чиққунча атроф тутундан қорайиб кетганини айтмаса, кираверишдаги, идиш-товоқлар қисмидаги оқланган девор ранги синиқмаган эди. Йигит «Раҳмат янга», деганича ташқарига йўналди. Янга ҳам нимадир деди. Фақат унинг сўзини Оловиддин англамади. У паст овозда сўзлаганди.

      Оловиддин кампирга танга узатди:

      − Мана пулини олинг!

      Кампир, тумтайиб, жеркиди:

      − Уйимда турган ҳашарчидан пул оламанми? Эсинг борми, сен шаҳарликни.

      − Ҳа, энди хафа бўлмайсиз. Йўлига…

      Сўнг, индамай кетсам, муомалани ҳам билмас экан деб ўйламасин деган хаёлда:

      − Ўзимда ҳам қорамол бор, уни меҳнатини биламан, − деди.

      − Шунақами?

      Кампир йигитга зимдан тикилиб, белини кўтарди.

      − Сигирингиз кўп сут берадими, зоти қанақа?

      − Зотини ким билади. Иккитаси йигирма литрча сут беради.

      − Ўҳў, яхши-ку!

      − Акобир ишга кетаётганида фермага топшириб ўтади.

      − А-а-а. Шунақами? Кўрсам майлими?

      Кампир индамай молхона томонга бошлади.

      − Молга ўзим қарайман. Ўғлимни вақти кам.

      Оловиддин йиғилиб қолган гўнглар кўплигидан ва улар устида ётган ола-чипор молни аҳволига ачиниб кетди.

      − Мана бунисини йўқотиш керак. Бефаросат экан. Молнинг ҳам озодаси бўлади. Иложи бўлса алмаштириш ёки кунда тагини икки-уч марта тозалаб СКАЧАТЬ