Тахмина. Солих Каххор
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тахмина - Солих Каххор страница 17

Название: Тахмина

Автор: Солих Каххор

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-382-57-2

isbn:

СКАЧАТЬ ҳам қистириб ўтишидан ҳузур қилиб ўтиришарди. Нозанинлардан бири ундан «Дяд Доник, сиз мабодо шоир-поир эмасмисиз», деб сўраб ҳам кўрди.

      – Мен шоирлик даъво қилмайман, – деди Дони унга жавобан тилло тишлари ним ярқираётган ҳолда табассум билан. – Лекин бу дунёда сизлардек паривашлар зоти бор эканми, шоир бўлиб ёниб яшамаган эркакни эркак демайман!

      Ўтирганлар завқ билан қарсак чалишди, давра нозанинлари қарсаги ўз шиддати ва овози билан устунроқ чиқди. Навбатдаги қадаҳни мистер Донининг саломатлиги ва омади кори учун кўтаришмоқчи эдики, у эътироз билдирди:

      – Келинглар, яхшиси, даврамизни чароғон этиб турган хуршиду юлдузлар учун ичайлик!

      Шундай қилиб, бир зумдаёқ Дони бу давранинг эскидан таниш, яқин одамидек бўлиб қолди. Ўтирганлар, албатта, унинг қаерда ва ким бўлиб ишлашини билиб олишга қизиқишар, бироқ Собирнинг аллақачон кайфи ошиб, боши саланглаб қолган, Донининг ўзи эса бу ҳақда чурқ этмай, «буёғини ўзинг топвол» қабилида иш тутди. Рақсга тушган нозанинларга пулни аямай қистирди, ҳатто навбат Хуршидага келганда, ҳамманинг кўз ўнгида унинг сийнабандига бир даста йирик пул тиқиб қўйди.

      Хуршиданинг энди Собир билан мутлақо иши бўлмай қолди. Даврадаги дугоналарининг ҳавас ва ҳасадини келтираётган давлатманд меҳмонни батамом эгаллаб олди. У Донининг ёнида бир дунё бўлиб очилиб-сочилиб, унга ёпишиброқ ўтирарди. Дони гапирса нуқул хохолаб куларди, ичса-ичади, еса-ейди, ўйнаб беринг деса, ғинг демай ўйнаб беради. Хуллас, нимаики деса, йўқ дейиш йўқ.

      Дони ҳам бундан беҳад хурсанд, у бутун кеча давомида Хуршидадан ўз эътиборини ва илтифотини канда қилмади. Икковиям қадаҳларни худди эски қадрдонлардек жаранглатиб уриштириб ичишар, борабора «меҳмон амаки» қолган андишаларни ҳам бир четга суриб қўйиб, ҳар қадаҳдан сўнг Хуршиданинг лаб чеккасидан ўпиб қўядиган бўлди. Бир вақт залда жинси кўйлак-шим кийиб, енгларини шимариб олган норғул-норғул икки йигит кўриниш беришади. Дони уларни ёнларига имлади. Икковиям шошиб келишиб, унинг икки четида соқчилардек туриб қолишди.

      – Булар менинг навкарларим,–деб қўйди Дони ифтихорли оҳангда даврадагиларга. Кейин иккала йигитга бошини стол четига қўйганча хуррак отаётган Собирни ишора қилди:–Манави акангларни олиб чиқиб менинг машинамга ётқизиб қўйинглар. Биз бирон соатлардан кейин чиқамиз.

      Йигитлар Собирнинг қўлтиғидан даст кўтаришиб, уни ташқарига беозор олиб чиқиб кетишаркан, Хуршида расмиятчилик учун хижолат чеккан бўлди:

      – Бу тўнғиз ҳаммага дардисар бўлди…

      Дони унга қисилиб турган кўзлари билан чуқурроқ қадаларкан, Хуршиданинг алвон дудоқлари устига бармоғини олиб бориб босди: – Тс… с, ундай деманг, Собир менинг дўстим бўлади-я…

      Кейин у официант аёлни ёнига чақиртириб: «Бугунги зиёфат харажатлари менинг ҳисобимдан. Ҳозир яна коньяк, арақ, шампан келтиринг. Қизларимизни энг қимматбаҳо шоколадлар билан сийланг!», деди. Давра иштирокчилари унинг илтифотига монелик билдиришмади. Янаям завқланишиб, ўйин-кулги СКАЧАТЬ