Адабиёт- миллат виждони. Нўъмон Рахимжонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Адабиёт- миллат виждони - Нўъмон Рахимжонов страница 21

Название: Адабиёт- миллат виждони

Автор: Нўъмон Рахимжонов

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ деб қичқиргим келади-ю, истиҳола қиламан. Қадимий қишлоқ ўрнида қад ростлаган шаҳарчанинг шовқин-сурондан холи гўшалари ҳам бор. Ана шундай гўшалардан бири “Куркуллум” савдо мажмуасининг шимолий тарафидаги “Калта хиёбон”. Аслида, бу хиёбон шаҳарчани тенг иккига бўлиб ўтадиган анҳорга бориб туташган бўлса-да, куркуллумчилар қурган улкан иншоот уни қоқ ўртасидан иккига бўлиб қўйган ва энди хиёбоннинг шимолий қисми одам кам юргани сабабли хилват чакалакзорга айланган. Савдо мажмуасида Иффатнинг акаси ва унаштирилган йигити ишлайди. Аммо улар пул тўплаш васвасаси билан шу қадар бандки, бино ортида соя-салқин хиёбон борлиги ва бу хиёбонда бизнинг учрашиб туришимизни балки билишмайди ҳам.

      Вақтни тўхтатиш ва инсониятни кексайиш, ҳаттоки ўлимдан халос этиш истаги, режалари бошимда ғужғон ураркан, шу улуғвор туйғулар таъсирида Иффатни кўргим келди. Чунки барча туйғулару ҳиссиётлар марказида зарғалдоқ кўйлакли қиз турарди. Албатта, унинг бошқа либослари ҳам бор. Иффат бадавлатгина қиз. Отаси катта фермер. Унаштирилган йигити “Куркуллум”да бошбух. Акасининг “Каптива”-си бор. Шундай бўлгач, унда кийим-кечак муаммоси йўқ. Мен эса уни ҳамиша зарғалдоқ кўйлакда кўргим келади. Рассомларга хослик… Бу қавм инсон қиёфасидаги ўзига хос бирон-бир чизгини хотирасида қаттиқ сақлайди ва уни сувратда бўрттиради. Ўн йилдан кейин ёки юз йилдан кейин қарасангиз ҳам сувратдаги қиз қаримайди, очилиб турган гул сўлимайди, қуёш ботмайди. Вақт тўхтаб туради.

      5

      … Иффат ҳамишаги жойимизда ўтирарди. Боши эгик. Бир ўрим сочи кўкси устида қабариқ шакл ҳосил қилиб тиззасига тушган. Қўлида заъфарон япроқ – сариқ ранг ҳукмида қолган терак япроғи – бандига яқин қисми яшилтоб, учлари қизғиш тус ола бошлаган. Сариқ ранг – Ван Гог тасаввурининг оҳанрабоси. Қизнинг ҳолати эса кузнинг ўзидай сокин. Умуман, Иффатда кузга хос жиҳатлар кўп. Мен вақтни айнан шу ҳолатда тўхтатиб қўйсам, дейман. Сокинлик. Заъфарон ранглар ва ана шу ранглар арсадида ўтирган қиз. Йўқ, рассом сифатида эмас. Дунёни бир варақ қоғозга жо этадиган бу санъатдан йироқман. Вақтни тўхтатиш қўлимдан келишига эса ўзимдан бошқа ҳеч ким ишонмайди. Дунё пайдо бўлганидан буён вақтни жиловлашга ҳеч ким уриниб кўрмаган. Мантиқан олганда мен ҳақман. Уриниб кўрмагандан кейин қандай қилиб бирон-бир натижага эришсин! Мен эса тажрибалар ўтказяпман. Бунинг учун энг аввало, вақт оқимини ҳис қилиш керак. Уни эшитиш ва ҳатто кўриш ҳам мумкин! Ҳа, худди шундай: қўлингиз билан қулоқларингизни маҳкам беркитинг. Гоҳида кафтингизни бирозгина бўшаштириб, қабариқ ҳолатда тутинг, шунда улуғвор бир гувраниш эшитилади ва сиз вақтнинг шиддатли оқимини ҳис этасиз. Бу гувраниш қанчалик ваҳимали бўлмасин, ундан ажралгингиз келмайди. У беҳад чуқур ва бепоён. Бутун борлиқни қамраб олган ҳад-ҳудудсиз ана шу оқимда ўзингиз ҳам оддий ва ожиз бир хас ёки бир зарра каби сузиб бораверасиз. Ва шу ҳолатда уни тадқиқ этишга, англашга интиласиз.

      Мен вақтнинг шовурини кашф этганимга кўп йиллар бўлди, аммо бу ҳолатни нимага йўйишни билмадим. Шунчаки СКАЧАТЬ