Адабиёт- миллат виждони. Нўъмон Рахимжонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Адабиёт- миллат виждони - Нўъмон Рахимжонов страница 20

Название: Адабиёт- миллат виждони

Автор: Нўъмон Рахимжонов

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ мен бошқаларга ўхшамайман. Укам Ширвоннинг келиши ва ўртамизда бўлиб ўтган суҳбат фикрим тўғри эканлигини исботлади. Ширвон юзимга тик қарай олмади. Фикрини ҳам очиқ айтолмай ямланарди. Мен атайлаб нигоҳимни ерга олдим ва сен буюклик қаршисида турибсан, майли, қараб ол дегандай, ер шохлаб туравердим. Аммо лабларимдаги табассум, тиришган пешонамдаги қатор-қатор чизиқлар, кўзларимда зуҳур этган фикрчанлик ва ўйчанлик буюклик аломати эканлигини англашга укамнинг қурби ва фаросати етармикин? Бу ҳолатни хаспўшлашга бўлган интилишим беҳуда кетди. Ширвоннинг кўрпача четида қимтинибгина ўтириши, овозидаги титроқ оҳанглар, бошидаги ола дўпписини ҳадеб айлантиравериши, ва ёш боладек бурнини тортиб-тортиб қўйиши менга кўп нарсани маълум қилди. “ Ака…” деди ниҳоят иродасини бир жойга жамлаб, укам:

      – Ака…

      Ширвоннинг овози жуда узоқдан, вақт девори ортидан эшитилди. Бош кўтармадим. Сукутга бордим. Укам истиҳола қилар ва афтидан, гапни нимадан бошлашни билмасди. Ниҳоят, узоқ жимликдан кейин у яна тилга кирди:

      – Ака, нима учун бундай қиласиз?.. Одамлар маломат қилишяпти. Онамиз бечора оҳ уриб, “бобосига тортди” дейдилар-у , қандай қилиб бобомизга тортганингизни тушунтирмайдилар. Докторлар бўлса “у кишини уйлантириб қўйиш керак”, дейишяпти…

      “Маломат” ва “докторлар” деган сўзларни эшитиб, укамга раҳмим келди. У адабий тилда гапиришга ҳаракат қиларди. Менга ёқиш учун, албатта. Маънодор бош тебратиб унга далда бердим. Шууримда эса “Қанчалар буюк бўлмай, мен акангман ахир, нега мендан чўчийсан?” деган сўзлар йиғиндиси. Жигаргўшамни қўрқитиб юбормаслик учун юз ифодамни кескин ўзгартирдим ва кўзларимга ёқимли ифода бериб бош кўтарарканман, укам шошқин бир ҳаракат билан ўрнидан туриб ортига тисарилганча, эшик томон чекинди. Ҳақиқий буюклик билан юзма-юз келганлиги ва ўзини ожиз сезиб чекинаётганлиги унинг кўзларидан яққол кўриниб турарди. Укамнинг ўрнида бошқа ҳар қандай киши бўлганда ҳам шундай қиларди, албатта. Неча йиллардан буён уни кўрмагандим. Озиб-ёзиб бир келган жигаргўшамнининг бундай тарзда чиқиб кетишини истамасдим. “Қўрқма, Ширвон, мен аканг Тавошарман”, деганча ўрнимдан турдим-да, уни бағримга олиш ниятида қучоғимни кенг очиб, бир неча қадам қўйдим. Ва бу бахтли оннинг лаззатини олдиндан чуқурроқ ҳис этиш учун кўзларимни юмиб олдим. Эшик тарақлаб кетди. Кўзимни очиб қараганимда Ширвон жон ҳалпида қочиб борарди…

      3

      Тажриба ўтказиш ва кузатишлар мени обдан толиқтиради. Ўзимни бирозгина чалғитиш мақсадида Вақт девори кемтигидан бўйлаб қарайман. Болалик дунёсида қолиб кетган манзаралар. Ҳамма нарса оддий ва ибтидоий: Кекса тут дарахти, ёлғизоёқ йўл, тахта кўприк… Барчасида шафқатсиз вақт тамғаси бор. Кўксимни деворга маҳкам босиб турибман. Юрагим зарбидан девор титраётгандай. Соат ўн иккига яқинлашмоқда. Одатда, худди шу пайтда: баъзан бироз олдинроқ ёки кейинроқ челак кўтарган бир қиз сувга ўтади. Мен яшайдиган ҳовлининг адоғида СКАЧАТЬ