Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи. Тони Шей
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи - Тони Шей страница 18

Название: Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи

Автор: Тони Шей

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-168-9

isbn:

СКАЧАТЬ қилдим. Биринчи ғояларимдан бири Альфред билан Стэнфорд шаҳарчасининг бирор қисмида «Subway» сэндвич франчайз очиш эди. Ўша пайтда «Subway» АҚШдаги энг тез ривожланаётган франчайзлардан бири эди, бунинг сабаби қисман франчайз нархи ва бошланғич харажатлар жуда паст бўлганлиги эди. Альфред аслида мен билан буни амалга оширишни ўйлаб юрарди, аммо кейин билдики, ўша пайтда Стэнфорд ўз ҳудудида тижорат фаолиятига рухсат бермасди.

      Санжай билан «LinkExchange» ни йўлга қўйган вақтимизда Альфреддан бизга қўшилишини сўрадим. Ўшанда у буни жуда таваккал иш деб ўйлади, бундан ташқари ота-онаси уни магистратурадан қолиб кетишини эшитиб, ғазабланишидан хавотир олди. Шу сабабли биз алоқада бўлиб туришга келишдик. Уни бизга маслаҳатчи бўлиб ишлаб туришга кўндирдик.

      Бу сафар эса Альфред таклифимизни мамнуният билан қабул қилди. Менимча, бунинг иккита сабаби бор. Биринчиси, банкда «Sequoia Capital» дан олган 3 миллион долларимиз борлигини билгани ва иккинчиси докторлик даражасини олиш унинг иши эмаслигини англагани бўлса керак. У 1997 йилда молия бўйича вице-президент сифатида «LinkExchange» га қўшилди.

      Кейинги ўн етти ой давомида ҳаммамиз жуда кам ухладик. Биз жуда тез ўсаётган ва иложи борича тезроқ янги ишчилар ёллаётган эдик. Иш ўринлари учун дўстларимизни жалб қилиш тизимидан чарчадик, шунинг учун ишлашга тайёр бўлган ва олти ойдан ортиқ қамоқ жазосини ўтамаган деярли ҳар қандай «иссиқ вужуд» ни ишга ёллашни бошладик.

      Офис учун ижарага олинган қаватга сиғмай қолдик. Натижада офисни бинонинг қўшимча қаватларига кенгайтира бошладик. Ҳатто Нью-Йорк ва Чикагода савдо офисларини очдик. Офисда юриб, танимаган одамларингни кўриш жуда ғалати эди. Ҳар ҳафтада битта янги одам пайдо бўлгандай туйиларди. Гап уларнинг исмларини ёки қайси иш ўрнида фаолият юритишини билмаслигимда эмас… Мен ҳатто уларнинг юзларини ҳам танимасдим. Бино қаватлари бўйлаб юрганим сари менга дуч келган одамлар «LinkExchange» да ишлайдими ёки бинодаги бошқа компанияларнинг ходимларими – аниғини билмасдим.

      Ўша пайтда, албатта, бу ёмон нарса деб ўйламаган эдим. Ҳарна жадал суръатда ўсиб бораётганимиз учун ходимларни танимаслик ҳаяжонни кучайтирарди ва адреналинни доимо юқори даражада ушлаб турарди. Буни барчамиз ҳис қилиб турардик. Аммо ортга назар ташласак, бу аслида келажак учун катта огоҳлантириш қўнғироғи бўлиши керак эди.

      Қисқаси, биз корпоратив маданиятга эътиборлироқ бўлиш кераклигини билмаган эдик. Дастлабки йилда қизиқарли ва ҳаяжонли бир нарса қуришга ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган одамларни ва дўстларимизни ишга ёллагандик. Ўзимиз билмаган ҳолда биргаликда ҳаммага манзур бўлган корпоратив маданият яратдик.

      Ходимлар йигирма беш кишидан ортгач, бошқа сабабларга кўра компанияга қўшилаётган одамларни ишга ёллаб хатога йўл қўйдик. Қувонарлиси шуки, биз ёллаган одамлар ақлли ва серғайрат эди. Ёмон томони, уларнинг кўпчилиги кўп пул топиш ёки карьера ва резюмеларини бойитиш илинжида эди. Улар бир неча йиллик машаққатли меҳнатларини «LinkExchange» га сарфлаб, сўнг бошқа компанияга резюмени бойитадиган СКАЧАТЬ