Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи. Тони Шей
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи - Тони Шей страница 15

Название: Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи

Автор: Тони Шей

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-168-9

isbn:

СКАЧАТЬ электрон почта орқали хабар юбордик. Улардан янги хизматимизни синовдан ўтказишда ёрдам беришини сўрадик.

      Ажабланарлиси, йигирма тўрт соат ичида биз хабар жўнатган сайтларнинг ярми хизматни синовдан ўтказишда ёрдам бериш учун рўйхатдан ўтди. Одамлар уларнинг саҳифаларига кириб, реклама баннерларини кўргани сари «LinkExchange» ҳақида сўзлар тарқала бошлади. Бир ҳафта ичида шунчаки зерикишдан қутулиш учун яратган лойиҳамиз каттароқ самара бериши мумкинлигини англадик. «LinkExchange» ни муваффақиятли бизнесга айлантиришга бор диққат-эътиборимизни қаратишга қарор қилдик.

      Кейинги беш ой шамолдай ўтди. Борган сари кўпроқ веб-сайтлар бизнинг хизматимизга рўйхатдан ўтарди. Биз ҳали пул ишлаш ҳақида қайғурганимиз йўқ эди. Фақат «LinkExchange» тармоғини кенгайтиришга эътиборимизни қаратгандик. Тез ўсиб бораётган ва бошқалар ростдан ҳам фойдаланишга иштиёқманд бўлган бир нарса яратаётганимиздан ҳаяжонда эдик. Санжай иккимиз тиним билмасдик. Вақтимизнинг ярмини компьютер дастурчилигига, қолган ярмини мижозларга хизмат кўрсатиш учун электрон хатларга жавоб қайтаришга сарфлардик. Ҳар бир келган хатга тезроқ жавоб қайтаришга уринардик. Одатда уларга ўн дақиқа ичида жавоб қайтарардик ва одамлар бизнинг тез ишлашимиздан ҳайратда қоларди.

      Биз ҳамма электрон хатларга жавоб беришга улгура олмай қолдик, шунинг учун шаҳар ташқарисидан келган дўстим бизга ёрдам беришга қарор қилди ва шу ерда қолиб кетди. Ўша пайтда ҳаммамиз учун ҳаяжонли, қизиқарли, ажойиб ва афсонавий дамлар эди. Бизни қандайдир буюк нарса кутаётганини билардик, шунчаки унинг нима эканлигидан бехабар эдик. Кунларнинг ҳаммаси аралашиб кетганди. Биз ҳафта кунларининг умуман фарқига бормасдик.

      Бир куни, 1998 йилнинг августида Ленни исмли бир йигит қўнғироқ қилиб қолди. У Нью-Йоркдан телефон қилаётганди. У тармоғимизда реклама бермоқчилигини ва, шунингдек, компанияни сотиб олиш нияти борлигини айтди.

      Санжай иккимиз у билан тушлик учун ҳафта охирларида Сан-Францискода учрашишга рози бўлдик. Учрашув ҳар турдаги гўштларни пиширишга ихтисослашган «Tony Roma’s» ресторанлар тармоғининг бирида бўлди. Ленни ўзини Бигфут деб таништирди. Бу ном унинг компаниясига тегишли бўлиб, унинг тахаллуси ҳам шундай эди. У каҳлуа ичимлигидан буюрди, мен ҳам ўзимга шундан буюртма қилдим. Санжай эса каҳлуадан бош тортди. Университетда бир кечада кўпроқ каҳлуа истеъмол қилиб юборганмиз (ва кейинроқ хонадошлар билан роса қайт қилганмиз). Хонадошларимиз ҳали-ҳануз бу кунни «Каҳлуа кечаси» деб ёдга олишади. Санжай ўша кундан буён каҳлуа билан чиқиша олмайди.

      Ленни бизга таклифи борлигини айтди. У «LinkExchange» ни «Bigfoot» га сотишимиз учун бир миллион доллар нақд пул ва сармоя таклиф қилди. Келишувнинг бир қисми сифатида Ленни «Bigfoot» да ишлаш учун Нью-Йоркка кўчиб ўтишимизни хоҳлашини айтди. Санжай иккимиз ҳайратланиб бир-биримизга қарадик. «LinkExchange» ташкил қилинганига эндигина беш ой бўлганда бизда уни бир миллион долларга сотиш имконияти туғилганди. Биз Леннига ўйлаб олишимиз учун бир неча кун СКАЧАТЬ