Название: СИЁСАТШУНОСЛИК
Автор: Муқимжон Қирғизбоев
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-27-052-7
isbn:
Сиёсий тарих жамият сиёсий ташкилоти принципларини, замонавий сиёсий тизимлар ва уларнинг алоҳида тизим ости унсурларини (сиёсий институтлар, сиёсий муносабатлар, сиёсий жараёнлар ва бошқалар) тадқиқ этиш учун зарур бўлган хулосаларга доир материаллар манбаидир. Бу каби материаллар сиёсатшунослик фанини аниқ ва ишончли бўлишини таъминлайди. Шунинг учун ҳам инглиз тарихчиси Э.Фримэн қуйидаги фикрни билдирганида минг карра ҳақ эди: «Тарих – бу ўтмишдаги сиёсат, сиёсат эса – бу ҳозирги тарихдир». Испан олими А.Гарсиа Тревихано эса бу ҳақда қуйидаги фикрни билдирган эди: «Тарихчи ўтган даврга тегишли иш билан машғулдир. У ижтимоий формацияларни бошланиши, ривожланиши ва тугашини кузатиши мумкин. Сиёсатшунос эса, аксинча, тарихга спектаклни томоша қилгандай қарайди, уни ҳаракат сифатида қабул қилади. Унинг сиёсий таҳлили тарихчи таҳлилидан фарқ қилиб, у ўзида амалиётга қўлламоқчи бўлган сиёсий лойиҳа нуқтаи назаридан онгли равишдаги қизиқишни ифодалайди. Унинг машаққатларини объектив манбаи шундаки, у сиёсий вазият ҳолатини тарихий шаклга кирмасидан олдин, яъни қайтарилмас ҳолатига айланмай туриб аниқ баҳолаши лозим. Бу жараён машаққатларининг субъектив манбаи аксарият ҳолатларда ўзининг шахсий истакларини воқелик билан қориштириб юборишга ундайди”.
Шунингдек, ҳодисалар ва жараёнларни тадқиқ этишнинг фалсафа фани усуллари сиёсатшунослик фанида ҳам қўлланилади. Қадимги даврлардан бошлаб сиёсатшунослик билан фалсафа ўртасида мустаҳкам алоқалар шаклланган. Кейинчалик фалсафани табақалаштириш натижасида бошқа турли фанлар пайдо бўлди. Жумладан, сиёсатшунослик ҳам фалсафадан ажралиб чиққани билан унга методологик асос сифатида қарайди, фалсафа сиёсий ҳодисалар ва жараёнларга доир йўналишларни дунёқарашлар сифатида асослаб беради. Сиёсий фалсафа асосан сиёсатнинг фалсафий асосларини таҳлил этади. Маълум бир маънода сиёсий фалсафани сиёсий воқеликнинг таркибий қисми сифатида эътироф этиш мумкин. Зеро, ҳар қандай сиёсий режим ўзини яшашини фалсафий оқлашга зарурат сезади. Бу каби оқлашлар ва тушунтиришларнинг муқобиллари кўп бўлиб, улар турли ғоявий-сиёсий оқимлар – либерализм, консерватизм, социал-демократизм каби мафкураларда намоён бўлади. Улар фалсафадан фарқ қилиб, воқеликлар ва умуман ҳодисалар табиатини англашга ёрдам беради, СКАЧАТЬ