СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев страница 2

Название: СИЁСАТШУНОСЛИК

Автор: Муқимжон Қирғизбоев

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-27-052-7

isbn:

СКАЧАТЬ фикрга мувофиқ келади: биз давлат ҳақидаги фаннинг мақсади энг олий фаровонлик яратиш, деб фараз қилган эдик. Шунинг учун ҳам бу фан бошқаларидан кўра кўпроқ ўз диққат-эътиборини муайян сифатларга эга бўлган, яъни юксак маънавиятли, гўзал хатти-ҳаракатларни бажара оладиган фуқароларни яратишга қаратади”2 .

      Албатта, қўлланма бутунлай янги назарий ишланмалардан иборат эмас. Унда ижтимоий-сиёсий фанларни шакллантиришга ҳисса қўшган классик олимларнинг асарларига нисбатан ҳозирги давр нуқтаи назаридан мурожаат қилинди. Сиёсат тушунчаларини талқин этишга фуқаролик жамияти қуриш талабларидан ёндашилди. Қўлланмага янги мавзулар киритилди. Ишнинг сезиларли қисмини ташкил этган масалалар муаллиф томонидан таҳлил этилди. Муҳими, қўлланмаларга нисбатан давлат стандартлари асосида қўйилган талаблар, ҳозирги давр талабаси эҳтиёжлари ва унинг фанни ўзлаштириш қобилияти даражаси доимо муаллифнинг диққати марказида турди. Мамлакатимиз олимлари томонидан мустақиллик даврида нашр этилган, ривожланган мамлакатлар сиёсатшунослари томонидан яратилган “Сиёсатшунослик” ўқув қўлланмалари ва дарсликлари синчиклаб ўрганилди, улардан тегишли хулосалар чиқарилди.

      Умуман, қўлланмани ёзишда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2011 йил 17 сентябрдаги 392-сонли буйруқ билан тасдиқланган “Сиёсатшунослик” фанидан намунавий дастур асос қилиб олинди.

      Мазкур қўлланманинг кейинги нашрларини янада мукаммал ва самарали бўлишини таъминлаш мақсадида ижтимоий-сиёсий фанлар соҳасида фаолият юритаётган олимлар, профессор-ўқитувчилар, талабалар, шунингдек қўлланмани ўқиган барча китобхонлардан қўлланмага доир ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришларини сўраймиз.

      I бўлим. СИЁСАТШУНОСЛИК ФАНИНИНГ

      МЕТОДОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ

      1-мавзу. Сиёсатшунослик фан сифатида

      1. Сиёсатшунослик фани предмети, объекти ва вазифалари.

      2. Ижтимоий фанлар тизимида сиёсатшунослик фанининг ўрни.

      3. Сиёсатшунослик фанининг бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги.

      4. Сиёсатшунослик ўқув фани сифатида.

      Ўзбекистонда мустақиллик даврида жамият сиёсий тизими ва сиёсий муносабатларининг бутунлай янги шакли – демократик қадриятлар асосидаги институтлари шаклланди. Собиқ социализм давридаги давлатчилик ва жамият тизимига барҳам берилди, ягона яккаҳоким мафкурага амал қилиш тўхтатилди. Мустақилликнинг илк давридан бошлаб мамлакатда миллий демократик давлат ва жамият қуриш ислоҳотлари бошланди. Бу туб ўзгаришлар асосан ривожланган мамлакатлар ва миллий анъаналар асосида амалга оширила бошланди.

      XXI асрнинг бошларига келиб Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришни асосий стратегик пировард СКАЧАТЬ