НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу НАМОЗШОМ ХАЁЛИ - Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ страница 2

Название: НАМОЗШОМ ХАЁЛИ

Автор: Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ Боёқиш қариган чоғида ўғлининг дийдорига илҳақ, невараларининг меҳрига ташна… Шавкати … Шавкати ўз билганидан қолмайдиган ўжарми, бир бало… Бичорағина Шодмоноваға бийик жабр!.. Хўш, кимга яхши?..

      Юнус чол оғир ўрнидан турди. Уйга кирди. Хаёлчанлик билан коржомасини алмаштиргач, ошхонага ўтди. Газўчоқнинг иккала кўзини ёқиб, бирига катта те-мир чойнакни, иккинчисига товани қўйди. Сўнг, тўртта чоғроқ картошка, иккита пиёзни столга қўйиб, қўлига пичоқни олди. Хаёли эса ҳамон кампирида эди.

      Ўртанча ўғил – Равил, Янгийўлда яшайди. Тошкентда ўқишни битиргач, ўша ёқларга ишга йўллашдию қолиб кетди. Катта бир савхозда инженер. Тоторис-тонлик қавмдошлардан бирининг қизига уйланган. Бир ўғилчаси бор. Хотини Сакина иккинчисига оғироёқ – ойу куни яқин.

      … кўзи ёридимикан? – деб ўйлади Юнус чол, бир-бир келини, кампири кўз-ўнггидан ўтётиб; ажаб, кампирининг кўзлари дабдуруст чақнаётгандай туюлиб кетди. – Келин қутулолдимикан-а?.. – Юнус чол чапақай эди, беихтиёр кўнгли-дан нохуш бир фикр кечиб, ўнг қўлининг бош бармоғини кесиб олаёзди; русчаю тоторчани аралаштириб чулчутчасига сўкинаркан, апл-тапл картошкани столга қўйиб, ёқасини ушлади ва ўша баробарида, боя обтовачани ноҳақ тепиб юборганлигига кўнгли-да надомат ҳиссини туйди; хаёлида кампирининг кўзла-ри чақнаб кўринганлигини ҳам шунга йўйди.– Астағфириллаҳ!.. Тавба… тавба. Ў з и н г а тавба итам бит, Аллайим!..

      Ниҳоят, Юнус чол охирги картошкани ҳам тўғраб бўлгач, оловни янаям мил-диратиб, тованинг устига катта қопқоқни ёпди. Ҳовлига чиқди. Осмонга қара-ди: булутларнинг этаги қонталаш.

      … ёғмас-э! – Юнус чол булутларнинг қонталашлигидан умидворланиб, кўнг-лига қулоқ солди: ёмғир ёғишини сеза қўйса, бўғимлари майин-майин сирқираб оғрийди; шу тобда эса сезимдан асар йўқ эди. – Йўқ, ёғмий.

      Бориб, тағин картга чўнқайди.

      Тошкентда – вакзалда – она-қиз учрашишлари; ана кейин Янгийўлга жўнаш-лари керак эди.

      … учрашишган бит инди. Лакин нашун хабар йуқ?

      Ўша аснода кўчадан тап-туп таниш оёқ товуши эшитилди.

      Юнус чол қулоқларини динг қилди.

      … Шариф-ку! – Беихтиёр Юнус чолнинг кўкси бир жиз этди. – Хатми ё?..

      Шариф деганлари – Катта урушнинг ногиронларидан – почтачи. Чап оёғи оқ-сайди. Аллақачон нафақада, лекин… ишлайди; энди ётиб қолгунича ишлай-веради.

      … бикардан – Худай бизар.

      Аввал дарвозани очаётган ҳасса кўринди, сўнг – Шариф почтачининг ўзи. Кўз-кўзга тушар-тушмас, Шариф почтачи:

      – Ўтирибсингми, атийси? – деди, Хабила опанинг гап оҳанггига ўхшатиб.

      Кўнгли суст кетиб, Юнус чол:

      – Ждат итамда сини, чўқинған, – деб, ўрнидан турди. – Кел, Шариф, килавир.

      Қўллашиб кўришгач, бирин-бирин картга чўнқайиб, ҳол-аҳвол сўрашдилар.

      – Хабиланг ҳалиям келмадими? – деди Шариф почтачи.

      Юнус СКАЧАТЬ