НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу НАМОЗШОМ ХАЁЛИ - Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ страница 36

Название: НАМОЗШОМ ХАЁЛИ

Автор: Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ топши-рилишида аллақандай бир сирли шошқалоқликми, н и м а д и р яшириндай эди.

      … шундай… Шундай. Арслоннинг ўлигиям арслон-да!

      Эртага, тонг отардан аввалроқ таъзияхонада учрашмоққа келишиб, хўшлаш-дилар.

      Нортўхта дастакни жойига қўйиб, болаларига Ғайбулла аканинг оламдан ўтганлигини айтди

      Ҳаммалари, ҳатто, неваралар ҳам юзларига фотиҳа тортдилар: Худо раҳмат қилсин!..

      Кейин, бир-бир таниш-билиш оғайниларга жаноза хабарини етказишни ўйлаб, Нортўхта дастакка қўлини чўзди.

      Айни ўша пайтда телефон жиринглади.

      Нортўхта дастакни қулоғига тутиб, одатича, ассаломалайкум, деди. Ибро-ҳимнинг алик олгани эшитилди.

      … кўнгли сезган-да! – деб, ўйлади Нортўхта, Иброҳимга қўнғироқ қилмоққа чоғланганлиги хаёлидан кечиб. – Иброҳимга ҳам жабр-э!.. Худо жонига тўзим берсин.

      Ҳол-аҳвол сўрашганларидан сўнг, Иброҳим: эшитдингизми, деди. Нортўхта эшитганлигини айтди.

      Тонг отардан анча олдинроқ, йўлакай Тўра акани бошлаб, таъзияхонага бирга боришга келишганларидан сўнг, хайрлашдилар.

      2

      Ғайбулла ас-Салом – Иброҳим Ҳаққул – Нортўхта Қилич – қайғудош биродарлар.

      Ғайбулла аканинг Ҳабибуласи йўқолган. Дом-дараксиз!.. Ҳабибулла Респуб-лика Бош прокуратурасининг муҳим ишлар бўйича тергов бошқармасининг бошлиғи бўлган. Адлия полковниги!.. Ўша кунларда мамлакатдаги ягона, йирик Самарқанд чой қадоқлаш фабрикасининг чойфуришларини тергов қилаётган катта бир гуруҳни ҳам бевосита ўзи бошқараётган экан.Айтишларича, бир қоп пулгаям сотилмаган. Отасининг ўғли-да!.. Кейин, айни тергов авж олаётган кунларнинг бирида, тушликдан сўнг, кимдир биров пастдан туриб, телефон ор-қали чақирган… Ҳаво хийла салқин бўлишига қарамай, тезда қайтиб чиқишига ишониб, кастюмини ҳам киймай, Ҳабибулла шошилинч пастга тушган.

      … ўшандан бери еру кўкда йўқ. Қанча бўлаяпти шунга – етти йилми, саккиз йилми, кўпроқми?.. Э, ҳар қандай бошқа дарднинг юз йиллик оғриғи ҳам фарзанд доғининг бир кунлик, бир нафаслик аламичаям бўлолмас-э! – Ўз фик-рини ўзи маъқуллаб, аламзадалик билан, Нортўхта аччиқ хўрсинди. – Яхшиям-ки, ўғлидан бири-биридан азиз, бири-биридан ардоқли зурёдлар қолгани.

      Иброҳимнинг эса Ғафуржони нобуд бўлган. Айни навқирон йигит ёшида!.. Дилором ҳам, ҳатто сўзга хасис Рауф Парфи ҳам, – улар қўшни яшар эдилар, – раҳматли Ғафуржонни жуда хушфеъл, ўта абжир, – каратечи-да! – жуда закий бола эди, деб таърифлаганларини Нортўхта кўп маротаба эшитган. Ўша кунларда Ғафуржон университетнинг ҳуқуқшунослик факултетига кириш учун имтиҳон топшираётган экан. Ҳамма баҳолари аъло. Яна биттагина имтиҳонда ўтса – студент!.. Лекин, кўринмас бало оёқ остида, деганларидек, биринчи қава-тида “Мебель” магазини жойлашган тўққиз қаватли турар-жой биносининг олтинчими, етттинчи қаватидан – охирги имтиҳонидан бир кун олдин – отиб юборишган… Аввал ўлдириб, кейин отворишган, деган тахминлар ҳам бор… Н е г а, н и м а у ч у н а х и р?!. Ҳали-ҳануз ўртагувчи СКАЧАТЬ