1983 йилнинг эрта баҳорида Деҳқонободда бўлиб ўтаётган катта бир тўйда Қодир бахшига сўз навбати етиб келганида у аввал тўй эгасини таърифлаб, келган меҳмонларнинг кўнглини хушлаб, даврадаги йигитларга мослаб бир термани мароқ билан куйлай бошлади:
Орқа тов деб суянгали, Йиқилганда таянгали Кўкрак кериб сўз айтгали, Олдиндан душман қайтгали, Ота ҳам керак йигитга.
Умрингни тилагали, Кетсанг йўлга қарагали, Мазанг қочса сўрагали, Устинг супо бўб юргали, Она ҳам керак йигитга.
Келмай қолсанг излагали Ўлсанг бошда бўзлагали, Душман бўлса хезлагали Ор номусинг олгали, Оға ҳам керак йигитга.
Ўлчаб тунингни бичгали Сен учун жондан кечгали, Кўриб қучоғин очгали, Борин олдингга сочгали Сингил ҳам керак йигитга.
Олпинчоқли – солпинчоқли Ўрта буйли, кенг қучоқли, Оқ тушда садаб мунчоқли, Саксон нозли, тортинчоқли, Бир ёр ҳам керак йигитга.
Ўнг тиззангда ўтиргали, Орқангдан кеб осилгали, Қариганингда боққали, Ўчган чироғинг ёққали, Фарзанд ҳам керак йигитга…
Бир сафар Шаҳрисабзда бўлиб ўтган бахши шоирларнинг кўрик танловида Ўзбекистон телевидениесининг журналисти Ўрол Ўтаев Қодир ака, умуман нечта достон биласиз, деб сўраганида у киши дўмбирасини қўлига олиб бир паста "Нима айтай?" термасини тўқиб ташлаганди:
Ботирлар ҳайдайди майдонга отди, Элга эл қўшилса бахтдир , давлатдир. Ўн саккиз ёшимда дўмбира бериб Қўшиқ айт деб устозларим ўргатди.
Қулоқ солсанг даврадаги халойиқ, Достонларни бир-бир қатор қилайлик, Яхшисини қочирмайин ушланглар, Кўпайишиб хўб айтишиб кўрайлик.
Ёмон достон куйлаб, яхши қолмасин, Тингловчилар "бўлмайди" деб турмасин, Кўпайишиб биттасини ушланглар, СКАЧАТЬ