Қумдаги хотин. Абэ Кобо
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қумдаги хотин - Абэ Кобо страница 13

Название: Қумдаги хотин

Автор: Абэ Кобо

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ – қум босган танасига сира ўхшамасди.

      Кеча эркакни чироқ ёруғида маҳлиё қилиб қўйган оппоқ юзи муқаррар упа билан оқартирилган экан. Ҳозир баъзи жойларидаги упа кетиб, парча-парча доғлари кўриниб қолган эди. Эркакнинг ёдига тухумсиз пиширилган жўн котлет тушди, уларда буғдой ун гардлари хол-хол бўлиб туради.

      Ниҳоят, хотин кўзларини очди, ёруғликдан кўзлари қамашиб кетди. Эркак унинг елкаларидан ушлаб, жон ҳолатда силкитганча ёлбора бошлади:

      – Менга қара, нарвон йўқ-ку! Юқорига қандай қилиб чиқиш мумкин? Ахир бу ердан нарвонсиз чиқиб кетиб бўлмайди-ку!

      Хотин саросимада сочиқни олиб бехосдан бир неча марта юзига урди-да, кейин эркакка орқасини ўгириб бўйрага мук тушиб олди. Уялиб кетдимикан? Бу ҳунарини кейинчалик кўрсатса ҳам бўларди. Эркак тоқати тоқ бўлиб бўкирди:

      – Ҳазиллашма! Агар ҳозир нарвонни бермасанг, оқибати ёмон бўлади! Шошиб турибман! Жин ургур, нарвонни қаёққа қўйдинг? Ҳазил ҳам эви билан-да! Бер деяпман!

      Аммо хотин жавоб бермасди. У ўша вазиятда ётганича аста-аста бошини чайқаб қўярди.

      Бирданига эркак бўшашиб қолди. Нигоҳи сўниб, томоғи ғиппа бўғилди, деярли нафаси тиқилди, сўроқнинг мутлақо фойдаси йўқ эканлигини пайқаб қолди. Ахир нарвон арцондан қилинган эди-ку… Арқон нарвон ўзини-ўзи тутиб туролмайди… Агар у ҳатто қўлингда бўлса ҳам, уни пастдан туриб ўрнатолмайсан. Демак, нарвонни хотин эмас, юқоридан бошқа бир одам олиб қўйган… Соқоллари ўсиқ, қум ёпишган юзи аянчли бурушиб кетди.

      Хотиннинг феъл-атвори, чурқ этиб оғиз очмаслиги, ақл бовар қилмайдиган машъум бир маъно касб этди. Ундай эмасдир, деб ўйлади ўзича, аммо ич-ичидан хавотирлари тўғри чиқаётганини пайқади. Нарвонни хотиннинг изми, тўғрироғи, нзми ва албатта тўла-тўкис рози-ризолиги билан олиб кетишган. Шак-шубҳасиз, тил бириктиришган. Ҳозирги важоҳати ҳам уялганидан эмас, аҳволининг танглнгидан. Бу важоҳат муқаррар жиноятчининг, эҳтимолки, ҳар қандай жазога тайёр турган жабрдийданинг важоҳати. Улар жуда апчиллик билан иш кўришибди. Лаънати туэоққа тушиб қолди. Испан пашшасикинг аврашига лаққа учди, пашша уни ҳеч қандай нажот йўқ саҳрога авраб олиб келиб, худди очликдан ўлаётган сичқоннинг кунига туширди-цўйди.

      У ўрнидан сапчиб туриб, югурганча ташқарига чиқди. Шамол бошланган эди. Қуёш нақ чуқурнинг тепасида турарди. Қизиган қумдан юқорига жимир-жимир иссиқ ҳовур кўтарилар. худди ҳўл негатив плёнкаларига ўхшаб товланар эди. Қум девор тобора баланд кўтарилиб борарди. У эса ҳамма нарсадан воқиф. Шунинг учун эркакнинг мушак ва суякларига қаршилик кўрсатиш маъносиз эканлигини уқтираётгандек эди. Қайноқ ҳаво баданга санчиларди, Жазирама тобора тоқатни тоқ қила борарди.

      Туйқусдан эркак ақлдан озган кишидек бақира бошлади. У қандайдир маъносиз сўзларни айтиб қичқирди. Ўз аламини ифодалаш учун сўз топа олмай жон-жаҳди билан бўкирарди. Бу гўё даҳшатли бир тушу, қичқирсам, ғоятда қўпол ҳазили учун кечирим сўраб, мени тарк эгади-да, чуқурликдан СКАЧАТЬ