Қумдаги хотин. Абэ Кобо
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қумдаги хотин - Абэ Кобо страница 10

Название: Қумдаги хотин

Автор: Абэ Кобо

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ юқоридаги, нарвон олдидаги қумли қопларнинг вазифасини эндигина тушунди. Саватларни тушириб чиқараётганда нарвон шу қопларга тираларди. Ҳар бир саватни тўрт киши тушириб, тортиб олар, афтидан, бундай тўдалар икки ё учта бўлиши керак эди. Эркакнинг пайқашича булар ёшлар бўлиб, эпчиллик билан тез ишламоқда едилар. Бир тўданинг савати тўлатилгунча, иккинчи сават навбат кутиб турарди. Олти мартанинг ўзидаёқ чуқурдаги бир ғарам қумдан асар қолмади.

      – Ажойиб йигитлар экан, ўт-олов-а?

      Эркак кўйлагининг енги билан терини артар, овози ҳам хушнуд эди. Бераётган ёрдами учун ҳазиллашиб бўлса ҳам раҳмат айтмаган йигитларга нисбатан эркакнинг ҳурмати ошиб қолди.

      – Ҳа, бизда «Ватанни севсанг, садоқатли бўл», деган қоидага қаттиқ амал қилинади.

      – У қанақа садоқат экан?

      – Ўзинг яшаб турган жойга муҳаббат-да.

      – Бу жуда соз!

      Эркак кулиб қўйди. Унга қўшилиб хотин ҳам кулди. Аммо нима учун кулаётганини ўзи ҳам билмас эди.

      Узоқдан жўнаб кетаётган пикапнинг тарақ-туруғи эшитилди.

      – Хўш, бир оз дам оламизми? – деди эркак.

      – Иложи йўқ, улар бир сидра айланиб чиқишгач, саватлари билан яна келиб қолишади, – деди хотин.

      – Зарари йўқ, қолганини эртага қилса ҳам бўлади…

      Эркак қўлини силтаб ўрнидан турди-да, уй томонга кета бошлади, аммо орқасидан эргашиш хотиннинг хаёлига ҳам келмасди.

      – Бундай қилиб бўлмайди. Қўлда курак билан уй атрофини ақалли бир марта бўлса ҳам айланиб чиқиш керак.

      – Уйнинг атрофиними?

      – Ҳа, уй бузилиб кетмасин-да… Ахир қум чор атрофдан ёғилиб турибди-ку…

      – Унақада эрталабгача ҳам юраверамиз-ку.

      Хотин гўё зарда қилгандек шарт бурилиб кетди. Учуримнинг тагига қайтиб бориб ишини давом эттирмоқчи шекилли. Худди испан пашшасига ўхшайди, деб ўйлади эркак. Ҳаммаси тушунарли, энди уни ҳеч ким бу йўл билан лақиллатолмайди.

      – Тавба! Ҳар кун кечаси шу аҳволми?

      – Қум тинмайди ҳам, тиним ҳам бермайди… Саватлар ҳам, пикап ҳам кечаси билан ғизиллагани-ғизиллаган.

      – Ҳа, шунақага ўхшайди.

      Ҳа, дарҳақиқат шундай. Қум ҳеч қачон тинмайди, ҳеч қачон тиним ҳам бермайди. Эркак саросимада қолди. Назарида, енгилтаклик қилиб, кичкина, беозоргина деб думини босиб олган илони ғоятда баҳайбат, заҳарли калласи билан орқасидан таҳдид солиб тургандек туюлди.

      – Бу нима деган гап? Сен фақат қум ташиш учунгина яшар экансан-да!

      – Ахир кечаси туриб қочиб кетишнинг иложи йўқ-да

      Эркак ҳайратда қолди. Бунақа ҳаёт кечиришга унинг сира ҳам тоқати йўқ эди.

      – Йўқ, мумкин! Бу қийин ишмиди? Агар истасанг, хоҳлаган мақсадингга эришишинг мумкин!

      – Йўқ, бундай қилиб бўлмайди… – Хотин куракка ҳамоҳанг бир маромда нафас олиб, лоқайдлик билан сўзини давом эттирди: – Қишлоқ, биз тиним билмасдан қумни қазиб ташиб турганимиз, шу билан жонига СКАЧАТЬ