ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР. Коллектив авторов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР - Коллектив авторов страница 10

Название: ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР

Автор: Коллектив авторов

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ сизнинг ишларингиз анча оғирлашади. Шу жиҳатдан бир он бўлса-да олдинроқ кетмалидир, у ерларда бир он олдин дўкон-магазинлар очишингиз лозим!”

      Мен Истанбулдаги магазинимни ўғлимга қолдирдим. Чиқиб Туркманистонга келдим. Биздан кейин бу ерга Эрондан ҳам тужжорлар келишди. Ҳақиқатан улардан олдин келишнинг фойдаларини кўрдик.

      –Нима билан тижорат қиласиз? Ҳаётингиздан мамнунмисиз?

      – Кўп мамнунман. Ҳеч бир шикоятим йўқ. Мен гилам билан иш юрита-ман. Масалан, ўтган ойда нақ икки минг гилам сотдим. Бу-даҳшатли рақам. Яъни мен Туркияда ҳар кун бир-иккита сотсам, икки минг гиламни уч йилда ҳам тугатолмасдим. Бир ойда, ови мўл бўлган балиқчидай, юзларча гиламлар сотилди.

      –Мен ҳам ҳайрон қоляпман. Қанақа гиламлар булар?

      –Машина гиламлари.

      – Баттар ҳайрон қолдиряпсан. Чунки Туркманистон қўл гиламлари билан машҳур бир ўлка. Мен ўзим ҳам туркман гиламларини кўпроқ ёқтираман. Машина гилами қўл гиламлари олдида ҳеч нима эмас-ку!

      –Тўғри. Дунёда байроғига гилам ишлаган ягона давлат Туркманистон. Аммо сиз билмайдиган бир хусус бор. Туркманистон 70 йил коммунистик тизим билан идора қилинган ўлка. Бу ерда Москва ё коммунист идорачилар икки катта хатога йўл қўйганлар. Биринчиси: гиламчи хотин-қиз ларга бор-йўғи беш-олти хил гилам турини тўқитганлар.””Шу рангларда ва ва шу шаклларда гилам тшўқийсизлар, Бошқа бир гилам гули ва ранги йўқ!”-

      деганлар. Иккинчиси: т ўқилганбу туркман гиламларининг юрт ташқарисига сотилишига имкон бермаганлар. Минг бир турли қийинчилик чиқарганлар.

      –Нима учун?

      -Тарихий қиймати бўлган гиламларимиз юрт ташқарисига тарқалиб кетади деб қўрққанлар. Шу тариқа туркман гиламчилиги камол тополмаган. Бу жиҳатдан, ўғил туққанида отасининг уйидаги гиламлар устида эмаклаган. Улғайган, амакисининг, бувасининг уйига кетган. У ерда ҳам айни гиламларни кўрган. Ранг бир хил, нақшлар бир хил. Сўнгра қаерга кетган бўлса, фақат ўша беш-олти рангли гилам нақшларини кўрган. Яъни одам бу бир хилликдан биққан, зериккан ўз гиламларидан.

      Мен бу ерга анвойи турли рангли машина гиламларини келтирганимда, одамларнинг оғизлари очилиб қолди. Англаяпсизми, одам умрида

      мовий заминли, сариқ заминли, ҳайвон рвҳсмли ёки оқ аралаш қиўил нақшлигиламни кўрмаганлар Ўз гиламларидаги нақлар сал-пал фарқли бўлса-да, асосан айнан ўшанинг ўзи. Аммо бизнинг машина гиламларимиз минг бир турли ва рангли.Мана шу фарқлил, менга бир ойда икки минг гилам соттирди. Оллоҳ минг баракот берсин. Туркиядаги гилам дастгоҳлари, бизга гилам етириб беролмаётир.Фабрикалар икки сменада ишлаётирлар.

      Уй соҳиби бу маълумотларни бераркан, мен ҳам Туркманистоннинг бошқа шаҳарлари ҳамда Туркистоннинг катта бозорини ўйлардим.

      Янги Турк Жумҳуриятлари биз учун мукаммал бир бозор. Туркияда янги иш жойлари яратишимиз, ишлабчиқаришни оттиришимиз, ишсизлар

      оммасини СКАЧАТЬ