ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР. Коллектив авторов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР - Коллектив авторов страница 5

Название: ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР

Автор: Коллектив авторов

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ раҳбарлик қилаёт ган бош мудирликнинг ишларига юз фоиз муносабат билдирган жуда жиддий бир нашриёт ишларини бугун Туркияда Турон Ёзган Бейафанди бажармоқда. Бутун нашрларини мутлақо олиб,синчиклаб ўрганишингимз керак. “Турк дунёси” исмли илмий журнал-га ва ундан ташқари “Тарих” журналига мутлақо обуна бўлишингиз керак. Бирга ишлаётган орқадошларингизга ҳам ўқитишингиз керак. Чунки Турк дунёсини яхши билмасдан, уларга ва Туркияга хизмат қилишингиз катъиян мумкин эмасдир.

      Бошини “ҳа” маъносида бир неча марта ирғагандан сўнг учоқнинг орқа томонла-рига қараб юриб кетди. Биз ўзимиз қолганимизда йўлдошлпаримга дедимки:

      –Мана кўрдингиз! Миллий Таълим Вазирлигимизда, ташқи турклар билан боғлиқ ишларни қилиш топширилган бош мудирликнинг бошидаги одам! Ўз мавзуси бора-сида ҳеч бир жиддий тадқиқотлар қилмаётир. На сиздан, сизнинг нашрларингиздан хабари бор, на-да мендан бир ярим йил илгари сўраб олган бир китобга, шундай бир қанча дақиқа бўлсин кўз югуртирмаган.

      Сўнгра ўз-ўзимча ўйлай бошладим: Туркияда ташқи турклар масаласида бош қотирмоқ, ишламоқ, илм соҳиби бўлмоқ… истиснодир. Яъни бу мавзуда билимсиз-дик-муносабатсизлик асосдир. Билим орттирмоқ, алоқага киришмоқ эса истиснодир. Ташқи турклар билан алоқа қилганлар, Отатуркнинг ўлимидан кейин ҳар жамоанинг оғзидан тушмасдилар Давлатнинг энг жиддий вазифадаги кишилари тарафидан нуқул: “Ирқчилар! Турончилар! Бош мияни текширувчилар! Можарочилар! Орқага сурговчилар! Фашистлар!”дея айблангандилар. Давлат томонидан таъқиб этилган-дилар. Шу тариқа бу ўлкада биз бош мудирнинг турк дунёсидан хабардор бўлишини талаб қилолмасдик.Турк дунёси билан боғлиқ бир кимсанинг, бизнинг Миллий Таълим Вазирлигимизда тинч қўйилиши, тинч яшатилиши зотан мумкин эмасдир. Яъни Миллий Таълим персонали, вазирлик биносида орқадошлари орасида ҳам ташқи турклардан баҳс этса, бундай хатти-ҳаракати ҳақида дарҳол атрофида гап-сўз тарқала бошлар, иккинчи кур вазирлик муфаттишлари ўша давра суҳбати муносаба-ти билан дарҳол суриштирув ишларини бошлатар ва ташқи туркларга яқинлиги очилган киши дарҳол бошқа бир жамоага ўтказилар ёки бошқа шаҳарга жўнатиб юбориларди.

      Эҳтимол энди сиз бу ифодаларимни ўқиб, дабингизни букарсиз. “Бу нимасси, жоним?” дерсиз. Мен не-не ҳодисаларга гувоҳ бўлдим. Қандай аҳволларга тушдим! Қандай аҳволларга!

      Орқамизда юрувчи бир ташкилот (МИТ)

      Ташқи турклар мавзусида жуда муҳим баъзи давлат муассасаларимизнинг, қандай катта билимсизлик,муносабатсизлик ичида бўлганликларини ҳам ҳайрат-ла

      ва даҳшат-ла аниқ-таниқ кўрганлардан бириман. Масалан,менимча Миллий Истиҳ-барот (Хавфсизлик) Ташкилоти (МИТ)миз бизнинг жуда кучли, жуда билимдон, жуда муқаддас муассасаларимиздан бири бўлиши керак. Онатўли тупроқларида борлигимиз, тирикчилигимиз, бирлигимиз бу муҳим ташкилотимизнинг титиз ишларига ҳам боғлиқ. Маданий бир ўлка, айни чоғда жуда кучли, аммо ҳар вақт суянса бўладиган ҳавфсизлик ташкилотига ҳам эга бўлиши керак. Энди бу ерда мен билан боғлиқ бир Миллий Истиҳбарот рапортини уялганча изоҳламоқчиман.

      12 СКАЧАТЬ