Название: ДУРР УЛ–МАЖОЛИС
Автор: Сайф уз–Зафар Навбаҳорий
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn:
isbn:
– Эй жонивор, сўзлагил, – деди.
Жонивор.
– Ассаломму алайкум, ё Расуллуллоҳ. Тўрт юз йилдирки, бу дарахтнинг шохида ўтирибман, менинг таомим Худойи таолонинг зикридир.
Мусо алайҳис салом деди:
– Тўрт юз йилдан бери бу дарахтни устида ўтирган бўлсанг, ҳеч нарса емадингми?
Жонивор деди:
– Эй Мусо, ўттиз йилдирки, кўнглимда тумшуғимни сувга ётқизсам деган бир орзу бор.
Мусо алайҳис алом деди:
– Бу дарахтнинг тубида катта булоқ бор, нега ундан ичмадинг?
Жонивор Мусо алайҳис саломдан сувнинг отини эшитиб деди:
– Ул Худонинг буюклик ва улуғлик ҳаққи ҳурмати сабабидан тўрт юз йил бўлибдики, унинг зикрига ғарқ бўлганимдан кўнглимга бу хаёл келган эмас. Борди–ю , сувдан ичишга тушсам, Азроил келиб жонимни олса, Худойи таолонинг зикридан ғофил қоламан, деб қўрқаман.
Мусо алайҳис салом бу сўзни эшитиб, Худойи таолонинг сепоси1 (1 мақтов, ҳамд)га машғул бўлди…
Ал–қисса, Мусо алайҳис салом меърож шарафига муяссар бўлгач, Аллоҳ каломи қулоғига етиб, ажойиб сўзларни эшитиб, ғаройиб нарсаларни кўриб, орқасига қайтди.
Унга:
– Фиръавн лаъинни иймонга даъват эт, – деди.
Мусо алайҳис салом илоҳий фармон билан Фиръавн лаъиннинг олдига бориб деди:
– Эй Фиръавн, токайгача Худойи таолодан бегона бўлиб, куфр гумроҳлигига мубтало ҳолда юрасан?
Бир марта бўлса–да, ибрат кўзини очиб, назар қилгилки, шундай баланд осмонни устунсиз тутиб турибди, юлдузлар билан зийнат берибди. Эй Фиръавн, иймон келтир. Сен Худойи таолонинг неъматини ейсан, нечун кўнглингни қорайтириб, зулму туғён қиласан.
Фиръавн деди:
– Эй Мусо, охират Худойингни мулки бўлса, бу дунё менинг мулкимдир. Бу дунёда нима иш қилиб, нима ҳукм қилсам, ўша бўлади.
Мусо деди:
Эй Фиръавн, сен ожизу бечорасан, ўз қудратинг билан нима қила оласан?
Фиръавн:
– Нил дарёси менинг қудратим билан қуриб, яна оқади. Бундан менинг қодирлигим сенга маълум бўлсин, – деди.
Мусо алайҳис салом деди:
– Эй Фиръавн, сенинг сўзларинг ва ишларингдан таажжуб қиламан, Худойи таолонинг ишлари бунга асло ўхшамас. Менинг подшоҳ Худойим шундай шоҳдирки, осмонлар билан Ерни пайдо қилди, Ой ва Кун ҳамда кеча–кундузни яратди. Ўн саккиз минг оламни мавжуд қилди. Сен Нил дарёсини қандай равон қиласан?
Фиръавн деди:
– Эй Мусо, бугун қайт, эртага барча халойиққа нидо қиламан, менинг худолигимни ўшанда тамошо қиласан.
Мусо алайҳис салом бу ярамас сўзларни эшитиб, орқасига қайтди ва ҳужраларига келди. Шундан сўнг Фиръавн юзини қиблага қаратиб, оёғига занжир солиб, бошини қуйи солиб, зору тазарру билан муножот қилди: “Илоҳим, менинг кўп айбим бор, беайб даргоҳингга юзимни қўйибман”. У ўз айбларини Худо даргоҳида бир–бир айтаверди: “Ул СКАЧАТЬ