ДУРР УЛ–МАЖОЛИС. Сайф уз–Зафар Навбаҳорий
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ДУРР УЛ–МАЖОЛИС - Сайф уз–Зафар Навбаҳорий страница 4

Название: ДУРР УЛ–МАЖОЛИС

Автор: Сайф уз–Зафар Навбаҳорий

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      Бу нидони эшитгач, кўнгли тасалли топиб, осмонга боқди ва Арши азимда “Ло илоҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ” деган ёзувни кўрди. Одам алайҳис салом ҳасратда қолиб деди:

       Илоҳим, бу қайси бахтли қулингни номидур, ўзингни отинг билан ёнма–ён турибди?

      Фармон бўлди:

      – Эй Одам, Муҳаммад сенинг фарзандингдур, агар уни яратмасам, дунёни яратмас эдим. Худолигимни ошкор қилмаган бўлардим.

      Одам алайҳис салом бу фарзандининг улуғлигини эшитгач, деди:

      – Илоҳим, бу калимайи шарифни ҳаққи ҳурматидан гуноҳимни кечиргайсан.

      Фармон бўлди:

      – Эй, Одам, бизнинг даргоҳимизга яхши шафиъ келтирдинг, гуноҳингни кечирдим, яна сенинг фарзандларингни ҳам ярлақадим. Ҳар ким бу калимайи шарифни эътиқод ва ихлос билан айтса, гуноҳларини кечирса, ажойиб ва ғаройиблиги йўқ.

      Байт:

      Гар десанг “Ло илоҳа иллаллоҳ”,

      Ҳар гуноҳни бағишлагай Аллоҳ.

      Иккинчи боб

      МЕҲТАР ИБРОҲИМ АЛАЙҲИС САЛОМ САХОВАТЛАРИ БАЁНИДА

      Ривоят қилишларича, Ҳақ субҳонаҳу ва Таоло Иброҳим алайҳис саломни саховат фазилати билан шундай ораста қилган эдики, у меҳмонсиз асло таом емас эди. Бир куни бир дарвиш: “менга таом бергил”, деди. Иброҳим унга:

      – Сен кофирга таомим йўқ, деди.

      Дарвиш ноумид бўлиб қайтди. Ўша онда Жаброил Рабб–ул–иззат (Аллоҳ) дан хитоб келтирди:

      – Ўша кофир неча йиллардан буён бутпарастлик қилиб келади, бир соат ҳам унинг ризқини кам қилмадим, сендан бир марта таом сўради, таъна қилдинг.

      Иброҳим алайҳис салом бу хитобни Парвидигордан эшитиб, шу онда кофирнинг орқасидан югурди. Унга етиб, узрлар айтди. “Не таом тиласанг, берай” деди.

      Кофир унга:

      – Эй Иброҳим, нечун мунча узрлар айтиб, менга таом бермоқчи бўляпсан? деди.

      Иброҳим ҳалиллуллоҳ1 (Аллоҳнинг дўсти) деди:

      – Сени деб Худойим менга ғазаб қилди ва дедики: Эй Иброҳим, менинг қулимни нобуд қилдинг, етмиш йилдирки, у бегоналик қилиб, бутга топинади, аммо мен ўз карамим билан бир кун ҳам унинг ризқини кам қилмадим, сен не учун бир марта бўлса ҳам таом бермадинг, кўнглини оғритдинг?

      Ғайридин дарвиш бу сўзни эшитиб:

      – Нақадар яхши худойинг бор экан, менингдек душманни деб сенингдек дўстига ғазаб қилибди.

      Сўнг деди:

      Эй Ҳалиллуллоҳ, менга иймонни баён қил, токи мусулмон бўлайин. Бу кофирликдан безор бўлдим.

      Шу онда иймон келтирди.

      Байт:

      Кўринг, бу кофирни ҳафтод сола1 (1етмиш йил умр кўрган),

      Тилогоч лутфини топди зиёда.

      Бир куни яхудийларнинг бир гуруҳ киши халил–ур–раҳмон (Иброҳим) нинг олдиларига келиб:

      – Эй Иброҳим, бизга таом бергил, деди.

      Ҳазрати Иброҳим таом бериб, иззат ва икром қилдилар. Таомдин бўшаганларидан СКАЧАТЬ