ГИНГЕМАНИНГ ҚИЗИ Биринчи китоб. С. Сухинов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ГИНГЕМАНИНГ ҚИЗИ Биринчи китоб - С. Сухинов страница 7

Название: ГИНГЕМАНИНГ ҚИЗИ Биринчи китоб

Автор: С. Сухинов

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ иложимиз ҳам йўқ, – елка қисди Дило. – Сен қўрқма, бу фаслда ботқоқлик анча саёз бўлади. Бу этигинг билан Қарағай оролигача бемалол етиб бориб, ҳатто оёғинг ҳўл ҳам бўлмайди. Фақат менинг изимдан қадам-бақадам юриб, йўлни эслаб қолсанг бас. Мен яширин кечувга белги қўймаганман, акс ҳолда эртага бутун қишлоқ югуриб келиб, ҳамма қўзиқоринларимизни териб кетади.

      У хира тортиб ётган сувга шаҳдам қадам қўйди. Корина ҳатто кўзларини юмиб олди: унга худди ҳозирнинг ўзидаёқ дадаси бор бўйи билан балчиққа чўкиб кетадигандай туюлди. Лекин Дило фақат болдиригача балчиққа ботди, холос.

      Дило ортига қараб, қизига кўз қисиб қўйди:

      – Қўрқма, қизим! Бу ердан оролгача қўл узатсанг етади. Қўзиқоринларни йиғиштириб олиб, эртага катта бозорга олиб тушамиз. Ойинг сенга берган ваъдасига мувофиқ янги кўйлак ва ковушчалар олиб беради. Лекин ҳозирча мендан ортда қолиб кетма ва четга бир қадам ҳам боса кўрма.

      Корина истамайгина отасига эргашди. Ҳеч қанча ҳам вақт ўтмасидан, қизчанинг оёғи тойиб сирпаниб кетди ва балчиққа ботишига бир бахя қолди – яхшиямки, отаси уни дарҳол қўлларига кўтариб олди.

      – Сизнинг касофат оролингизга бормайма-аа-аа-ан! – ариллай бошлади Корина. – Ўзингиз боравери-ии-ии-инг!

      У қорақарағай остидаги харсангтошга ўтириб олди ва ичига озроқ сув кирган этикчаларини ечди.

      – Сени нима қилсам бўларкин-а! – ҳафалик билан деди Дило. – Эҳ, ўғил бола бўлганингда-ку… Бўпти, майли, шу ерда кутиб ўтир. Лекин айтиб қўяй – ҳеч қандай баҳона билан шу ердан бир қадам ҳам жилма. Мен тезда қайтаман – бир соатда, балки ундан ҳам олдинроқ. Келишдикми?

      Корина ҳиқиллаганича бош силкиб қўйди.

      Отаси кетиши биланоқ унинг юрагини ваҳима босди. Ботқоқликнинг тепасидаги туман янада қуюқлашди. Қаерлардадир баланд қорақарағайлар учида қарға қағиллади. Корина атрофга олазарак қараб, буталар орасида чақнаб турган бир жуфт кўзни пайқаб қолди.

      – Бўри… – шивирлади у, қўрқувдан кўзлари ола-кула бўлиб. − Бўў-ў-ўри-ии-и!

      Корина ҳўл этикларини шоша-пиша кийганича, харсангдан сакраб тушди. Ростдан ҳам қандайдир маҳлуқ келаётгандай, буталар қарс-қурс қила бошлади.

      – Бўри! – додлаб юборди Корина. – Дада, қутқаринг, бўри-и-ии-и-и!!

      Даҳшатдан эс-ҳушини йўқотган қизча сўқмоқ бўйлаб ботқоқдан нарига қоча бошлади. У ортида кимдир хирқираб нафас олаётганини эшитаётгандай эди гўё.

      У буткул ҳолдан тойганидан кейингина югуришдан тўхтади. Оғир нафас олган кўйи атрофга аланглади-ю, лекин ҳеч кимни кўрмади.

      Чириган тўнка устига ўтириб олган Корина бир оз нафасини ростлаб олгач, ўрмонда адашиб қолганини туйқус англади.

      У сўқмоқдан четлашиб, қорақарағайзор орасидаги қуюқ чакалакзорга кириб кетганини ўзи ҳам сезмай қолибди. Бу жой унга нотаниш эди.

      – Дада! – додлаб юборди ваҳимага тушган қиз. – Да-аа-даа-аа-а-а!

      Атрофдан СКАЧАТЬ