Название: ГИНГЕМАНИНГ ҚИЗИ Биринчи китоб
Автор: С. Сухинов
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn:
isbn:
– Бўпти, – тўнғиллади у. – Биз ҳозир қайси юртда турибмиз?
– Мовий ўлкада, – жавоб қилди Виллина, китобига яна бир нигоҳ ташлаб қўйиб. – Бу ерда Тамшанувчилар халқи истиқомат қилади.
– Менга Тамшанувчилар ҳам бўлаверади, – розилик берди Гингема. – Энди менинг мамлакатимдан йўқолларинг, иккинчи марта кўзимга кўринмаларинг!
Қолган учта пари қуръа ташлашди. Бастинданинг чекига Бинафша мамлакат тушди, Виллинага – Сариқ юрт, Стеллага эса Пушти мамлакат насиб этди. Шундан сўнг париларнинг учовлари оппоқ булутчаларга ўтиришди ва ўз салтанатлари томон учиб кетишди. Лекин парвоз олдидан Виллина ялмоғизларни огоҳлантирди:
– Билиб қўйинглар, Гингема ва Бастинда, сизлар ўз мамлакатингиз сарҳадларини тарк этмаслигингиз лозим. Акс ҳолда мен сизларга қарши уруш эълон қиламан. Биламан, икковингиз ҳам Торннинг китобларига эга бўлиб, янада кўпроқ қудратга эришмоқчисизлар. Бу ерга айнан шунинг учун келдинглар. Агар сизлар Олий Жоду сиридан воқиф бўлиб қолсангиз, ер юзида нималарни содир этишингизни ўйлашнинг ўзи ҳам даҳшат! Мен сизларни кузатиб тураман ва Вайронкор Ёвузлик амалга ошишига йўл қўймайман. Тағин ким билсин, бу ғаройиб юртнинг эзгуликка йўғрилган ҳавоси, шу тупроқда истиқомат қилувчи жонзотларнинг меҳрга тўла қалби балки моғор босган чиркин юракларингиздаги ифлосликларнинг барҳам топишига сабаб бўлар? Бу салтанат фақат Буюк Эзгулик учун яралган. Торн бу мамлакатни ўзининг Афсонавор халқи учун бунёд этган, лекин бу ерда жой ҳаммага етади! Аммо Ёвузликка бу тупроқда ўрин йўқ.
Гингема уч нафар рақибаларининг мовий осмонда кўздан ғойиб бўлишларини иложсиз бир ғазаб билан кузатиб турди. Унинг Сеҳрли мамлакатга биринчи қадамини қўйган пайтидаги хушнудлик кайфиятидан энди асар ҳам қолмаганди.
Сўнг баланд қоя тепасига чиқиб, аламидан чийилдоқ овоз билан шунақанги чинқирдики, бу қичқириқдан атрофдаги барча қишлоқларнинг аҳолиси ўрмон чеккасига тўпланди. Шунда Гингема ўзини Мовий ўлка маликаси дея эълон қилди ва аҳли раиятни довул, сув тошқинлари ва қурғоқчилик билан ҳалок этиши мумкинлигини айтиб, дағдаға қилди. Тамшанувчилар иккиланиш билан бир-бирларига қараб қолишди. Лекин осмонда чақмоқлар чақнаб, дарахтлар бўрон забтига дош беролмасдан ерга қулашни бошлагач, ювош одамчалар итоаткорона тиз чўкдилар. Улар қўрқувдан дод-вой солиб, Гингемани ўз маликалари дея тан олишга рози эканларини билдиришди. Жодугар дарҳол уларга ўлпон солди. Тамшанувчилар ҳар куни унга бир саватдан илон, қўнғиз, бақа ва ўргимчак келтириб беришлари шарт. Тамшанувчилар янада қаттиқроқ ариллаб, бош ирғаган ҳолда розилик билдиришди. Улар илонлардан қаттиқ қўрқишади, ўргимчаклардан СКАЧАТЬ