ГИНГЕМАНИНГ ҚИЗИ Биринчи китоб. С. Сухинов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ГИНГЕМАНИНГ ҚИЗИ Биринчи китоб - С. Сухинов страница 9

Название: ГИНГЕМАНИНГ ҚИЗИ Биринчи китоб

Автор: С. Сухинов

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ эди. Овқат пиширишни билмайди, ғорни тоза тутишга иштиёқи йўқ, кир-чир ювишдан кўра увадага ўралиб юришни маъқул кўради, тикиш-бичиш деса, тутқаноғи тутади – хуллас, у ҳеч нарсада йўқ. Бундан ташқари, қизча ҳеч нарсани ўрганишни истамайди. Бир куни жодугар қизчани ухлаб ётган ўрнидан турғазиш учун жаҳл устида кийиниш афсунини ўқиди. Биттагина шу сеҳрни Корина ҳафсала билан ёдлаб олганди ва ўша пайтдан бери Гингема ҳар тонг Коринанинг катчаси ёнига ковушчалари олифтагарчилик билан сирпаниб келаётгани, уларнинг ортидан пайпоқчалари худди ипак қурти каби судралиб бораётгани, сафнинг энг охирида эса кичкина кўйлакчаси гўё пуштиранг парқу булутча мисоли парвоз қилаётганига гувоҳ бўларди.

      – Мана бунақа сеҳргарликлар менга ёқади, – деди Корина ҳатто бармоғини ҳам қимирлатмасдан кийиниб қолганидан кейин. – Ойи, менга ўтинлар ўз-ўзидан ўчоққа қаланиб қоладиган, қозон эса ўзи сойга бориб, сувга тўлиб келадиган афсунларни ҳам ўргатиб қўйсангиз жуда зўр иш бўларди-да.

      Қизча уни ойи деб атагани Гингемага жуда ёқиб тушарди, аммо унинг бу каби илтимосларини қатъиян рад этарди.

      – Ялқовлар бундай нарсаларни билишлари яхши эмас, – қовоғини солиб дерди у. – Агар сенга эрк бериб қўйса, ётган жойингдан турмасдан яшайсан. Жодугарлик – ниҳоятда оғир иш, қизгинам. Сен аввал мен билган нарсаларнинг ҳаммасини ўрганиб олишинг, кейин эса мендан ҳам ўзиб кетишинг лозим. Бир кун келиб, биз Торннинг афсун китобларини қўлга киритамиз ва ана ўшанда менинг бир кўзли опажонимни ва такаббур Стелла ҳамда мағрур Виллинани Сеҳрли мамлакатдан қувиб юборамиз. Кейин эса… кейин мен бутун олам маликасига айланаман! Сен билан икковимиз ер юзини биргаликда бошқарамиз…

      – Э-э, – яна дангасалиги тутиб эснади Корина. – Бу хомхаёлни юз марталаб эшитганман. Дунё маликаси эмиш, ҳа-ҳа-ҳа-ҳа! Худди айиқларга ўхшаб ғорда, ўргимчаклар, қуритилган каламушлар ва бошқа жирканч нарсалар орасида кун кўряпмиз. Фу, кўнглим айниб кетяпти! Бунақа ҳаёт жонга тегди! Саройда истиқомат қилиш, башанг либослар кийиш, хушқомат аслзодалар билан рақслар тушиш эса бутунлай бошқа гап.

      – Бунақа ҳаётни орзу қилишга ҳали ёшлик қиласан! – Гингема жаҳл билан ҳассасини ерга урди.

      – Нега ёшлик қиларканман, ойижон? – эътироз билдирди Корина. – Гиёҳ қайнатмасига лиммо-лим тўла оғир қозонларни ташишга кичиклик қилмайман-у, сарой зиёфатларида рақс тушишга дарров ёшлик қилиб қолдимми?! Мен сизга айтсам, аллақачон саккиз ёшга тўлиб бўлганман, ойижонгинам!

      Жодугар бўйнини қашиганича ўйланиб қолди. У Коринанинг улғайиб бораётганини, тез орада баркамол қизга айланишини умуман хаёлидан чиқариб юборибди. Навқирон малика! Лекин унинг ақли ва билими ёш гўдакникидан ортиқ эмас. Агар аҳвол шундай давом этаверса, Корина ҳатто енгил шамолни қўзғатишни ўрганишга ҳам улгурмасдан, қариб-қартайиб бўлади. Ахир бундай уқувсиз дангаса бошқа париларни маҳв эта оларканми? Гингема ҳам барҳаёт эмас, вақти СКАЧАТЬ