Название: ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд
Автор: ТОИР МАҲМУД
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn:
isbn:
Она шаҳримизга алоҳида кўрк ва салобат бағишлаб қисқа пайтда бунёд этилган маҳобатли «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройи гумбазида турган турналар бутун оламни Тошкентнинг 2200 йиллик тўйига чорлаётгандек. Бугун Тошкентнинг 12 эмас, 12 минг дарвозаси хуш ниятли дўстлар учун очиқ.
Соғинчлар сўроғи Тошкентга чорлар,
Садоқат сабоғи Тошкентга чорлар.
Дунёга таралмиш тўй овозаси,
Қувонч қўнғироғи Тошкентга чорлар.
Меҳмон иззатига жонимиз фидо,
Ҳар калом меҳримиз оҳангидай хуш.
Топмайсиз ахтариб жонбахш бир садо,
Тошкент пиёласин жарангидай хуш.
Марҳабо, қадрдон, дўсту ёронлар,
Пойи қадамингиз кўзга тўтиё.
Икки минг икки юз йиллик тўйида,
Тошкентдан таралмиш Шарқона зиё.
2009 йил, август
ЭЛЛИКҚАЛЪА – МАЪРИФАТ ЎЧОҒИ
Юртни юриб кўрган одамнинг кўзи мошдек очиларкан. Зеро, кўзнинг очилиши кўнгилга тушган нур демакдир. Чунки кўнгилга нур кўздан борур. Кўнгил кўзи очилган инсоннинг жисму жонида ҳайрат мавжланади. Аслида бу дунё гўзалликларининг асил онаси момо Ер, она табиат. Одамзот Худойим ато этган истеъдоди, касбу корига монанд табиат гўзалликларидан нусха олади.
Дунёга келиб боболари қўйган ғиштнинг ёнига бир ғишт қўйган, қолдирган дарахтлари ёнига бир ниҳол эккан, илму ҳикматини қатига яшириб токчалардан, жавонлардан термулиб турган китоблари ғуборини артиб, ўқиб амал қилган, маърифатига маърифат қўшган кишигина ўз умридан мазмун топади, аждодлари руҳини шод этади.
Аждодлар руҳини шод этмоқнинг яна бир йўли – улар ётган муқаддас қадамжоларни зиёрат этмоқ, тавоф этмоқ, азиз тутмоқдир. Бугун покланиб Самарқанду Бухоро, қуёш кулиб чиққувчи Сурхону Қашқадарё, жилмайиб ботгувчи Хоразму Қорақалпоқ, олтин водийнинг ям-яшил шаҳарлари, кўҳна Шош, хуллас юртимизнинг қайси гўшасига борманг сизни руҳлари балқиб ётган азизу авлиёлар қарши олади. Уларнинг қадамжолари мустақиллигимиз боис асил қадрини топди, юртбошимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли обод бўлди, тўғрироғи, озод ҳам бўлди.
Ҳозирда Имом Бухорий, Имом Термизий, Шоҳи Зинда, Имом Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд, Аҳмад Фарғоний ва Бурхониддин Марғиноний, Хожа Аҳрор Валий каби ўнлаб пиру комилларнинг зиёратгоҳларига бориб кўнгиллар равшан тортаяпти, кўксимиз кўкламоқда, нафақат ўзимиз, келишга улгурган дунё аҳли ҳам ҳайратга тушмоқда. Бежизга Тошкент шаҳри 2007 йил Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинмади. 14–15 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳрида «Ўзбекистоннинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси» мавзусида халқаро илмий-амалий конференциянинг бўлиб ўтишида ҳам ҳикмат бор. Мана шу ҳикмат бугун мустақил Ўзбекистонимиз осмонида маърифат СКАЧАТЬ