ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд. ТОИР МАҲМУД
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд - ТОИР МАҲМУД страница 22

Название: ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд

Автор: ТОИР МАҲМУД

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ деган эзгу туйғулардан уйғониб, куч-қувватга тўлди. Одамларнинг билагига куч, белига қувват кирди, қалбида янги-янги орзулар бўй кўрсата бошлади. Ободлик, бунёдкорлик – буюк фаолият мезонига айланди. Бунинг исботини бугунги Фарғона вилоятида барча жабҳаларда амалга оширилаётган улкан ўзгаришларда яққол кўриш мумкин.

      Айниқса, ободликнинг ёрқин тимсолига айланиб бораётган бугунги Марғилонда юриб ҳар қадамда кўзни қувонтирадиган гуллар атридан сармаст бўласиз. Кўпни кўрган, донишманд кексалар суҳбатидан ҳақиқий миллий қадриятларимизнинг кучи ва жозибасини такрор-такрор ҳис этгандек бўласиз. Бу маскандаги илму ҳикмат эгалари қадимий анъаналарни янгича руҳда давом эттираётгани кишини қувонтиради. Жаҳон отин Увайсий адабий тўгараги аъзоларининг баҳри байтлари аждодларимиз бизга мерос қилиб қолдирган неча асрлик адабий анъаналар бугунги кунда ёш истеъдод соҳиблари томонидан муносиб давом эттирилаётганидан далолат беради.

      Тобора янгича чирой очиб бораётган қадимий Хўқанди латифда амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари, уларнинг натижаларини ўрнига қўйиб таърифлаш учун камида мавлоно Муқимийнинг истеъдод ва маҳорати керак бўлади. Шунингдек, ҳар бири гўзал маржондаги дурдек порлаб, одамда ҳайрат ва ҳавас уйғотадиган Фарғона шаҳри, Олтиариқ, Риштон, Ўзбекистон, Қува, Бешариқ туманларини кўриб, мустақиллик йилларида Юртбошимиз раҳнамолигида бутун юртимиз қатори Фарғона вилояти тарихида ҳам илгари ҳеч кўрилмаган буюк ўзгаришлар амалга оширилаётганидан кўнглимиз ғурур-ифтихорга тўлади.

      Таъкидлаш керакки, бундай ўзгаришларнинг энг муҳим натижаси одамларнинг турмуши, онгу тафаккури, уларнинг ҳаётга қараши ўзгараётгани, эртанги кунга бўлган ишончи тобора ортиб бораётганида намоён бўлмоқда. Шу маънода, бугунги Фарғона – кўнгли обод инсонлар диёри, десак, хато бўлмайди. Бошқача айтганда, вилоятининг ҳусну таровати унинг одамларини ҳам гўзал қилиб юборди. Айниқса, воҳа ёшларининг ғайрат-шижоати, орзу-ўйлари, спорт оламидаги дадил қадамлари бизни ниҳоятда қувонтирди.

      Қадр учун курашамиз

      Бугунги мамлакатимиз турли соҳаларда, жумладан, спорт оламида улкан ютуқларни қўлга киритаётгани, спортчи ёшларимиз Ватанимиз бароғини жаҳон майдонларида баланд кўтариб келаётгани билан, ҳеч шубҳасиз, ҳар бир юртдошимиз фахрланади. Айни пайтда бу ёшлар қўлга киритаётган ютуқларининг боиси нима, деган савол ҳам кўнглимиздан кечса, ажаб эмас.

      Бизнингча, миллий ғурур, она юртга, фидойи халқимизга бўлган муҳаббат, бобомерос орият, ғурур туйғуси, муқаддас Ватанимиз тимсоли бўлиб ҳилпирайдиган давлатимиз байроғини боши узра баланд кўтариб, дунёга намойиш қилиш орзуси бу ёшларга беқиёс куч-қувват бермоқда.

      Давлатимиз раҳбари томонидан мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб болалар спорти ривожига алоҳида эътибор қаратилгани натижасида юртимизда узоқни кўзлаб олиб борилаётган яна бир устувор СКАЧАТЬ