Қазои Қадар. Аббос Саид
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қазои Қадар - Аббос Саид страница 12

Название: Қазои Қадар

Автор: Аббос Саид

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ бунга қўшимча равишда ўғли сўрамаса ҳам яна бир муҳим ишга шошилаётганини дараклади: ‒ Ҳозир Сафохон, мен, Тошмурод нонвой уччовимиз анави Сафохондан масжид ҳужжатларини тўғирлаб бераман деб пулини шилиб олганникига ўтиб келмоқчимиз. Норбобо аканинг вақти йўқ экан, йўқса униям бошлаб бормоқчийдик…

      ‒ Шунақа эзгу ишга ёрдам бериш учун ҳам пул оладими? ‒ зўрма-зўраки кулди Анвар Шокир, унинг хаёлини яна юқори қаватидаги қўшнилари банд этди. “Бу ярамасларни барибир участкавойга айтиш, ёзиб бериш керак, бир танобини тортиб қўймаса бўлмайди, яна бунақа машмашалари қайтарилаверади!”, деб ўзига-ўзи ақл ўргатган бўлди, аммо дилида кечган мазкур ўй-мулоҳазаларини отаси сезиб қоладигандек чўчиб, тағин истеҳзоли жилмайиб юқоридаги фикрини тугатди: ‒ Одамларнинг қўрқмаганини қаранг, масжиднинг ҳужжатларини тўғрилашгаям пора сўрайдилар-а!

      ‒ Бугун ана ўшанинг дам олиш куни экан, уйига ўтиб келайлик-чи, мени масжид ёнида кутишаётганди, ‒ деди Абдурасул ота, шулар ҳақида дараклаб, кийим-бошларини алмаштириш мақсадида ичкарига йўналаркан, ортида келаётган ўғлига ўгирилиб: ‒ Мен йўғимда тағин юқоридагилар билан пачакилашиб ўтирмагин-а! ‒ дея тайинлади, “ҳудди мендан кўрасан” дегандай йўсинда ўнг қўлининг кўрсаткич бармоғини дағдаға ишорасида ҳавода ўйнатди, ўғли унинг огоҳлантиришига, яна ёш болалардай хатти-ҳаракатига эътибор бериб жилмайганини кўриб, кўнгли сал хотиржам тортиб иккинчи қаватдаги уйига чиқиб кетди.

      Анвар Шокир отасининг ортидан етти зина кўтарилиб туриб: “Қачондир бу бадбахтларга чора кўриш керак-ку, ахир?! Йўқса, “мендан қўрқар экан!” деб манавинақа аҳмоқгарчиликларини такрорлайверадилар! Ҳа, ҳа, буларни участкавойга ёзиб бериб таъзирларини бермаса бўлмайди! Ана шунда сендан қўрқадиган, ана шунда сен билан ҳисоблашадиган бўладилар!”, деб хулоса чиқараркан, турган ерида аввал зина панжрасига суяниб юқорига қараб олди, ҳаммаёқ сув қуйгандай жимжитлигидан қаноатланиб биринчи қават йўлакчасининг ўнг томонидаги илк кўчиб келган даврида ўрнаттиргани ‒ сарғимтир-ёнғоқ рангдаги локлари анча эскириб, бир-икки ери шилинган эман ёғоч эшикнинг тутқичидан тортди…

      3

      Абдурасул ота нонвой Тошмурод бошқариб кетаётган “Москвич ‒ 412” русумли эски автомаркабнинг олди ўриндиғида ўтириб бораркан, орқадаги шеригига нечанчи маротаба бир жумлани такрорлаб:

      ‒ Бунақа одамларга умуман ишониш керак эмас! ‒ дея фиғони фалакка ўрлади, яна орқа ўриндиқда унинг куйиниб сўзлашига диққат-эътиборини қаратиб келаётган, аммо бирорта сўз қўшмаётган, қўшишга журъат қилолмаётган, кўринишдан анча хотиржам эса-да, ичдан ўзи қилиб қўйган ишидан минг бор пушаймон бўлиб, изтироб чекишда давом этаётган Сафохонга қараб олди, сўнг эса олдига ўгирилиб унинг куйди-пишдилигидан завқланиб кетаётган нонвойга юзланди: ‒ Тўғрими, Тошмурод? Ҳужжатларни қилиб бераман деб бу кишидан уч минг долларни қуртдай қилиб санаб олса-да, қорасини кўрсатмай қочиб юрса?! Вой афирис-эээ! Ҳе-ее, сендақа валламатдан ўргилдим! ‒ у яна бир бор орқа ўриндиқдаги Сафохонга “шунақаям содда бўладими СКАЧАТЬ