Қазои Қадар. Аббос Саид
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қазои Қадар - Аббос Саид страница 7

Название: Қазои Қадар

Автор: Аббос Саид

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ қийин бўлишини, чунки у бу ишни айнан Сарсон учун қилганини нафақат ўғлига, балки эри ва қизларига ҳам уқтирганини, шунча пайтдан бери синглисидан сир сақлашга урингани, унинг собиқ эри Элмарсга боғлиқ воқеанинг ҳам ошкор этилишидан қўрққан; чунки у собиқ топормон, ўзига тўқ куёви синглиси билан келишолмай ажрашиб кетганидан сўнг ҳам у билан алоқани узмаслик ниятида турмушга чиқолмай уйида ўтириб қолган қизликдаги бир дугонаси билан таништириб қўйишни мақсадга мувофиқ билган, ҳатто уларни уйига ҳам таклиф этиб меҳмон қилган, албатта бунинг эвазига Элмарс уни қуруқ қўймаган, кўплаб яхшиликлар қилиш, уни яқин-атрофдаги боғчага ишга жойлаб қўйиш билан бирга совға-саломлар ҳам берган, шунинг баробарида ўғли Сарсонни уйлантираётганида, кейинчалик эса хотини қизчасини олиб кетиб қолганида, қайнонаси ўзи совға қилгани автоуловни ундан тортиб олиб сотиб юборганида, ўрнига анави аскиягузарлик қассобнинг “Жигули”сини харид қилиб олиб беришда моддий ёрдам ҳам берган, бундан эса ҳеч қандай эваз талаб қилмаган, фақат Фаросат у билан таништириб қўйгани ва унда-бунда уйига меҳмонга таклиф қилиб турганлари дугонаси билан бирга йўлакдан пастга тушиб кетаётганларида икки-уч бор қўшниси Осиё рўпараларидан чиқиб қолгани, табиийки у эркакнинг илгарилари синглиси Таманноз билан уникига келиб юрганини, у Тиркаш тирсакнинг божаси эканлигини билгани ҳолда, кейинчалик синглиси билан келишолмай ажрашиб кетганини Фаросат пастки қаватидаги қўшнисиникига тушиб муносабатларини яхшилашга уриниб юрганида айтиб берган, Осиё эса унга жавобан ҳеч нарса демаган эди-ю, бироқ энди собиқ куёвининг бошқа жувон билан уникига бир эмас, бир неча бор келганига, серқатнов бўлиб қолганига таажжубланиб лаб тишлаб ўйланганини, ўша дамда не хаёлларга борганини ўзича чамалаб, башарти Осиё ўша кўрганларини эрига айтган, “гуллаган” бўлса, эри ҳозир ана шуларни ҳам бетига солишидан чўчиб кетиб шу йўлни тутган, бошқа томондан эса, барча айбларни қўшнисининг хотинига ағдариш баҳонасида ёшликдаги қилмишларини ҳам хаспўшлашга, гўё буларни ўша кезлари у ишлаган дорилфунунда ўқиган Осиё хасад-хусуматдан, уни кўролмай эрига айтиб берган; шунинг учун ҳам Анвар Шокир баланддан келиб, хотинининг иғвосига учиб унга туҳмат ёғдираётгандек қилиб кўрсатишга уринган, хуллас, бир ўқ билан бир неча қуённи уришни кўзлаганди.

      Анвар Шокир дорилфунунда ишламаган, у ерда фақат кечки бўлимда ўқиб, кундузи таҳририятларда фаолият юритгани учун Фаросат ва Маркс Темирович ўртасидаги ўзи мақолани ўқиттиргани олиб борганидаги ўша номаъқул ҳодисанинг гувоҳи бўлган, лекин Марди Ибодович ва унинг ишқий саргузаштлари, алал-оқибат биринчиси ойимчадан қочиб қутулиш мақсадида ўзи туғилиб ўсган музофотга кетиб қолганию икинчисининг Тиркашмирзага рўпара қилиниши ‒ “унга узатилиб юборилиши” билан якун топганини, кейинчалик туппа-тузук одамларнинг фарзанди бўлган, унинг қайнотаси Тўлқин Турсунзоданинг яқин таниши эканини, ўша илм даргоҳининг тарих куллиётида СКАЧАТЬ