Қазои Қадар. Аббос Саид
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қазои Қадар - Аббос Саид страница 10

Название: Қазои Қадар

Автор: Аббос Саид

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ шунинг баробарида дилига ёвуз бир истакни тугиб қўйгандай қаҳрли кўринар, у юрагининг тубида сақлаётгани бадниятини яширишга уриниб ясама табассум қилишга тутинар, аммо худди ана шу афт-ангорида заҳар мисоли чак-чак томиб тургандай кўринаётган табассуми билан у наинки хунукликда, балки дилига яширгани ёвузликда ҳам опасидан қолишмаслиги, ундан ўтиб тушган маккор эканлигига Анвар Шокир шу лаҳзада яна бир карра амин бўлганди.

      Бунинг исботи ўлароқ у Анвар Шокирга юмшоқ муомала қилиш илинжида заҳархандалик билан илжайаркан:

      ‒ Башараларини қўйинг энди, башара нима қилиб берарди?! – деди, ортидан яна уни авраш, юқорида опаси уни эркакчасига сўкканига чидолмаётгани, ана шу нарсадан нафрати жунбушга келиб, ана шу ҳолатдан чиқиб кетолмаётгани учун ҳам опасига бутун ғазабини сочаётганини фаҳмлаб, ҳақоратини унуттириш мақсадида унинг кўнглини кўтаришга, хафачилигини аритишга хизмат қиладиган арзирли сўз топмоққа чоғланаётганди, қўққисдан шу томон шошилиб келаётган Абдурасул отани кўриб қолиб, нима қиларини билмай довдираёзди. Дам опаси Фаросатга, дам эса жияни Сарсонга, ундан эса поччасига кўз югуртириб, уларни ана шу хавфдан огоҳлантирган бўлди. Поччаси Тиркаш тирсакка эса: “Ҳеч бўлмаса оёғингизга шиппак илиб олмовмидингиз? Шундай аҳволда ‒ ялангоёқ тушиб келавердингизми?!”, дея минғирлаб, паст овозда дакки-дашном беришга ҳам улгурди. Бу танбеҳи орқали наинки қариядан қўрқишини, унинг олдида ўзларининг ожиз бир аҳволда эканликларини сездиришни ҳам истамаётганлигини кўриш мумкин эди.

      Абдурасул отани кўриши ҳамоно биринчи навбатда Сарсон жипириқнинг пайтавасига қурт тушди. У на ота-онаси ва на холаси Таманноз қарияга бас келолмасликларини яхши билиб, яна устига, ўзи ҳам қочиб юришини, ана шу такасалтанглиги ва ичкиликка ружу қўйгани сабабдан қария уни ўлгудек ёмон кўришини, ёмон кўриш билан чекланмай бир неча бор ёнидан ўтиб кетаётганида атайлаб тўхтатиб тергаганини, одам бўлишликка чақириб дакки-дашном бериш баробарида бирор ишнинг кетини тутишликка даъват қилганларини ҳозир яна бир карра эслаб, устига-устак, қариянинг келиш важоҳатидан чўчиб яқинларидан аввал йўлакка кириб, ёв қувгандай ҳовлиқиб юқори қаватга кўтарилди.

      Опа-сингиллар ҳам Абдурасул отанинг чўрткесар, дангалчи эканини яхши билишар, ундан ҳайиққанлари, қария етти маҳаллага эшитгудай овозда улар шаънига бўлар-бўлмас айбларни тақашидан аввал “отни қамчилаш” кераклигини фаҳмлаб, Тиркаш тирсакка, унинг яланг оёқларига энсалари қотиб қараб олишаркан, бирин-сирин имо-ишора билан:

      ‒ Қани, ичкарига киринг! ‒ дейишди-да, аввал уни олдиларига ўтказиб юбориб, ортидан Таманноз, унинг орқасидан эса Анвар Шокирга ғазабнок бир авзода ғилайланиб кўз югуртириб, нигоҳида: “Мени таъқиб этишни бас қилмас экансан-да! Хап, сеними?!”, дегандай бир мазмунни акс эттириб норозиланиб, яна бошқа таҳдидли маъноларни ифода этган бўлиб, бошини чайқатганча Фаросат ҳам ичкарига кириб кўздан ғойиб бўлишди.

СКАЧАТЬ